$
12705.00 UZS
-6
136.11 UZS
-0.2
13543.53 UZS
5.04
22° Кечаси 10°

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик Ўзбекистон Республикасига ўтди

17:38 / 28.11.2021

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммити ишида иштирок этди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин ва ИҲТ бош котиби Ҳусрав Нозирий ҳам иштирок этди.

ИҲТни жадал ривожланаётган ташкилот сифатида мустаҳкамлашга қаратилган кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, унга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни савдо, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқлик, саноат кооперацияси, «яшил» иқтисодиёт ва туризм соҳаларида ривожлантириш масалалари йиғилиш кун тартибининг асосий мавзуси бўлди.

Давлатимиз раҳбари саммитдаги нутқида Туркманистонни ташкилотга самарали раислик қилгани билан табриклади ҳамда жорий йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти билан шериклик тўғрисидаги резолюцияси қабул қилинганининг муҳим аҳамиятини қайд этди.

– Тарихи, дини, урф-одат ва анъаналари яқин бўлган биродар халқларимиз азалдан савдо-сотиқ алоқалари ва маданий ришталар билан чамбарчас боғланган. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўтган давр мобайнида улкан иқтисодий салоҳиятга эга йирик минтақавий тузилмага айланди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимиз етакчиси ташкилот доирасида кенг қамровли алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.

Саммитда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг халқаро нуфузи ва обрўсини ошириш, институционал механизмларини ва етакчи халқаро тузилмалар билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бу борада Ўзбекистон Президенти ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш ташаббусини илгари сурди.

Ташкилот доирасида муайян соҳани ривожлантириш бўйича ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш ташаббуси билдирилди. Президентимиз ИҲТда 2022 йилни Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилишни таклиф этди.

Саммит якунида Ҳаракатлар учун Ашхобод консенсуси имзоланди. Ушбу ҳужжат аъзо мамлакатларнинг минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги муҳим устувор интилишларини ўзида мужассам этди.

Давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда ташкилот бош котиби Ўзбекистонни 2022 йилда ИҲТга раисликни қабул қилиб олгани билан табрикладилар.

Президент Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан билдирилган самимий тилаклар учун миннатдорчилик билдириб, учрашув иштирокчиларини Ўзбекистонда ўтказиладиган навбатдаги саммитга таклиф қилди.


Сиёсат


														
														Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
16:21 / 22.04.2024

														
														Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан шериклик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
19:18 / 15.04.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди.
18:57 / 15.04.2024

														
														Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурса…
13:56 / 15.04.2024

														
														Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

“АҚШ Украинага ҳаддан ташқари эътибор қаратмоқда”.
15:40 / 05.04.2024

														
														Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Россия агентликлари Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб хабар қилмоқда.
13:38 / 05.04.2024

														
														“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

Бу ҳақда бош вазир Густаво Адрианзен маълум қилди.
09:39 / 31.03.2024

														
														ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Учрашувларда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-ша…
09:31 / 13.03.2024

														
														Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири Фумио Кисида қабулида бўлди.
10:45 / 08.03.2024

														
														Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистон х…
15:05 / 23.02.2024

Бу ҳам қизиқ

VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

21 апрель куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқар…
14:32 / 22.04.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар маълум қилинди

Унда энг етакчи Хитой давлати бўлмоқда.
12:43 / 23.04.2024
Туркия президенти XАМАС делегациясини қабул қилди

Туркия президенти XАМАС делегациясини қабул қилди

Эрдўған ХАМАСни террорчи ташкилот деб ҳисобламаслигини яна бир бор таъкидлаган.
14:35 / 22.04.2024
Ғазодаги қурбонлари сони 34 151 нафарга етди

Ғазодаги қурбонлари сони 34 151 нафарга етди

Сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 54 нафар фуқароси ҳалок бўлган.
12:51 / 23.04.2024
Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчили…
00:34 / 24.04.2024
Ғазо жанубида фаластинликларнинг оммавий қабри топилди

Ғазо жанубида фаластинликларнинг оммавий қабри топилди

У Носир касалхонаси ҳудудидан топилган.
11:24 / 22.04.2024
Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемеро…
21:05 / 23.04.2024
Профессионал бўлмаган ҳакам туфайли ногирон бўлиб қолган боксчи

Профессионал бўлмаган ҳакам туфайли ногирон бўлиб қолган боксчи

Қандай қилиб битта жанг ёш чемпионнинг ҳаётини ўзгартириб юборди?
10:54 / 22.04.2024
Ўзбекистондаги 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди

Ўзбекистондаги 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди

Шунингдек, у ва миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган.
17:17 / 23.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!