Оддий чарчоқ билан касбий чарчоқни қандай фарқласа бўлади? Ишга қизиқиш бўлмаган пайтда нималар қилиш керак? Психологлар бу бўйича айрим тавсияларни улашди.
Уларнинг фикрича, ҳар бир инсон йилига икки марта уч ҳафтадан дам олиши керак. Шунингдек, иш ҳафтаси давомида ходим ўзи учун вақт ажратиши ҳам муҳимдир.
Вақтинчалик чарчоқ руҳий ва жисмоний ноқулайлик туғдиради. Бу даврда ҳаётга, ижтимоий доираларга, ишга қизиқиш сақланиб қолади ва ҳаётий мақсадлар мавжуд бўлади.
Аммо сурункали чарчоқ синдроми билан инсоннинг ҳаёти доимий стрессда ўтади. Ишга ва ҳаётга қизиқиш йўқолади, одам ўзининг алоқа доирасини ҳамда ҳис-туйғуларини бутунлай чеклаб қўйиши мумкин. Уйғонганидан кейин доим ўзини чарчаган ҳис қилади ва ишга бориш учун куч ёки хоҳиш тополмайди.
Бу борада мутахассислар йил давомида камида 2 марта 3 ҳафталик таътилга чиқишни маслаҳат беришади. Бундан ташқари, ҳафтасига бир соат сукут сақлаш машғулотларини ўтказиш ҳам тавсия этилади. Бу вақтни психикани тиклаш, мақсадлар ҳақида ўйлаш, режалар тузиш ва медитация қилиш кабиларга сарфлаш лозим.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!