The New York Times газетасининг хабар беришича, Исроил ва Ливан ўртасидаги мумкин бўлган келишувнинг тафсилотлари маълум бўлган. Маълумотларга кўра, эҳтимолий келишувда 60 кунлик сулҳ назарда тутилган.
Бу даврда Исроил ўз кучларини Ливандан олиб чиқишга ваъда бериши ва “Ҳизбуллоҳ” Литани дарёсидан шимолга чекиниши керак.
Таъкидланишича, Исроил Ғазо секторига қараганда Ливандаги сулҳ масаласига кўпроқ эътибор қаратмоқда.
Ушбу ёндашувнинг асосий сабаби сифатида ҳокимиятнинг доимий ҳужумлар ва эвакуацияларга дучор бўлган Исроил аҳолисини Шимолий ҳудудларга қайтариш истаги билан изоҳланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!