Қурбонлар сони камида 36 та эканлиги айтилмоқда.
Ғазо соғлиқни сақлаш расмийлари ва Хон Юнисдаги ал-Нассер шифохонасининг маълум қилишича, воқеа 19 июль куни эрта тонгда озиқ-овқат олиш учун ёрдам тарқатиш пунктига бораётган камида 36 нафар фаластинлик Исроил кучлари томонидан ўлдирилган.
Исроил ҳарбийлари мазкур ҳолат юзасидан баёнот чиқариб, ёрдам тарқатиш пунктидан бир километр масофадаги қўшинларга яқинлашган шахсларга қарата “огоҳлантирувчи ўқ узилгани”ни таъкидлаган. Яҳудий расмийларининг иддао қилишича, фаластинликлар гўёки тўхташ ҳақидаги чақириқларга бўйсунмаган. Бироқ ғазоликлардан бири Муҳаммад ал-Холидий воқеани бошқача тасвирлади:
“Биз улар сафни тартибга келтириш учун чиқди деб ўйладик, бирданига ҳар икки томондан жип ва танклар чиқиб, бизга қарата ўқ узишни бошлади”, деган у.
БМТнинг Женевадаги инсон ҳуқуқлари бўйича идораси маълумотига кўра, охирги олти ҳафтада ёрдам пунктлари ва озиқ-овқат карвонлари атрофида 875 киши ҳалок бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!