Суд ҳокимияти ваколатларини чекловчи қонун лойиҳасига қарши минглаб одамлар пойтахт Тел-Авивда намойишга чиқди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳуқуқшунослар уюшмаси ва юқори технологиялар соҳаси вакиллари чақириғи билан минглаб одамлар майдонга чиқди.
Намойишчилар Қуддус Неве Яаков туманида араб террористи томонидан содир этилган террорчилик ҳаракатида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Худди шу сабабга кўра, ҳаракат мусиқа жўрлигисиз ўтади.
Минглаб намойишчилар Исроил байроқлари билан Тел-Авив шаҳри марказидаги Каплан кўчасида тўпланишди. Намойишчилар “диктатурага йўқ” ва “демократия учун” шиорларини айтишди.
Тел-Авивдан ташқари Ҳайфада 10 мингга яқин одам иштирок этган намойиш бўлиб ўтмоқда. Одамлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида, жумладан Қуддус, Беер-Шева, Ҳайфа, Модиин ва Ришон-Лезионда митингларга чиқишди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!