$
12697.00 UZS
2.04
135.05 UZS
0.39
13547.70 UZS
38.99
22° Кечаси 10°

Жорий йилда 2,4 млн фуқаро иш билан таъминланган

14:27 / 27.11.2022

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил январь ойидан октябрь ойига қадар ҳудудларда банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали 2,4 миллион нафар фуқаронинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланган.

Қайд этилишича, 903 минг нафар фуқаро доимий иш жойларига жойлаштирилган. 914 минг нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган. 82 минг нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркорликка (ёлланма ишчилари билан биргаликда) ва 158 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. 392 минг нафар фуқарога ижара асосида ер ажратилган.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 347 мингта лойиҳага 8,1 триллион сўм имтиёзли кредитлар ва 46 мингдан ортиқ ишсизларга 152,5 миллиард сўм субсидиялар ажратилган. Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари томонидан 274 минг нафар аҳоли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун йўналтирилиб, уларнинг 223 минг нафари ўқишни тамомлади. Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 46 мингдан ортиқ “маҳаллабай” микролойиҳаларнинг 35 мингтаси ишга туширилиб, 175 мингга яқин иш ўринлари яратилган.

“Бунда, 1 минг 800 та лойиҳа кўп қаватли уй-жойлар ертўласини ижарага бериш орқали, 2 минг 940 таси маҳалладаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш ҳисобига амалга оширилган. Маҳаллаларда амалга оширилган ишлар натижасида 77 мингта юридик ва 76 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, шунингдек 6,3 мингга яқин корхоналарнинг фаолияти кенгайтирилди ва кам қувват билан ишлаётган 9,7 мингта корхоналарнинг қувватлари тикланди”, – дейилади хабарда.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Мухтор Шоназаров маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 9 минг 294 нафар ҳоким ёрдамчиси фаолият олиб бормоқда.

Ҳоким ёрдамчиларига эса ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланиш вазифалари топширилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ишсизлар сони 1,3 млн кишини ташкил этган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров телеграмдаги ўзининг “Bakiroo” каналида ушбу миқдор ошириб кўрсатилганини таъкидлаган.

“Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил январь ойидан октябрь ойига қадар ҳудудларда банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали 2,4 миллион нафар фуқаронинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланган.

Ҳатто ўзбек статистикаси камтарона, ҳатто ўтган эпохада ёлғон бунчалик катта шиширилмаган.

Расмий статистикага кўра, ўтган 9 ойда иш билан банд аҳоли сони 297 мингга ошган. Маҳаллабай агентлиги ҳатто расмиий статистикани 8 баробардан кўпроққа шиширган”, – дейилади постда.


Ўзбекистон


														
														Мирзиёев Эрон билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Мирзиёев Эрон билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Қонун миллий қонун ҳужжатлари маълумотлар базаси Lex.uz сайтида эълон қилинди.
21:43 / 19.04.2024

														
														Саида Мирзиёева “Your ghosts are mine" кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева “Your ghosts are mine" кўргазмасида иштирок этди

Мирзиёева бу ҳақида расмий саҳифасида маълум қилган.
21:27 / 19.04.2024

														
														Ўзбекистонга 5 миллиард АҚШ долларидан зиёд сармоя киритиш хоҳиши билдирилган

Ўзбекистонга 5 миллиард АҚШ долларидан зиёд сармоя киритиш хоҳиши билдирилган

Халқаро тадбирлар доирасида 45 нафардан зиёд йирик лойиҳалар бўйича дастлабки келишувларга эришилган.
20:31 / 19.04.2024

														
														Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи иккита жиноятда гумонланаётгани юзасидан расмий изоҳ берилди

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи иккита жиноятда гумонланаётгани юзасидан расмий изоҳ берилди

Мерей Омонбоева Палатанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда - Савдо-саноат п…
16:40 / 19.04.2024

														
														Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари “Made in Uzbekistan” кўргазмаси билан танишдилар

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари “Made in Uzbekistan” кўргазмаси билан танишдилар

Давлат раҳбарлари етакчи корхоналар кооперациясини кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
16:24 / 19.04.2024

														
														Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини бўлиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 20-23 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув…
15:41 / 19.04.2024

														
														Президентлар элчихонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар

Президентлар элчихонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар

Икки Президент Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар.
15:13 / 19.04.2024

														
														Президент Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Президент Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Унда Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари муҳокама қилинган.
14:25 / 19.04.2024

														
														“Блок”ка тушган картани банкка бормасдан қандай фаоллаштириш мумкин?

“Блок”ка тушган картани банкка бормасдан қандай фаоллаштириш мумкин?

Бунинг учун банк картаси қайси ташкилотга тегишли бўлса, ўша банкнинг “Call”-марказига қўнғироқ қилиш кифоя.
12:03 / 19.04.2024

														
														Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди - ДХХ

Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди - ДХХ

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқд…
11:55 / 19.04.2024

Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев Эрон билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Мирзиёев Эрон билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Қонун миллий қонун ҳужжатлари маълумотлар базаси Lex.uz сайтида эълон қилинди.
21:43 / 19.04.2024
Исроил армияси Эронга ҳужум қилингани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди

Исроил армияси Эронга ҳужум қилингани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди

Портлашдан сўнг Теҳрон, Исфахон, Шероз шаҳарлари ва қатор вилоятларда парвозлар тўхтатилган.
16:41 / 19.04.2024
Нукус–Истанбул–Нукус йўналиши ишга тушади

Нукус–Истанбул–Нукус йўналиши ишга тушади

Ушбу йўналиш бўйича авиақатновлар 3 июндан бошлаб амалга оширилади.
21:10 / 19.04.2024
Килиан Мбаппе “ПСЖ” ҳақида якуний қарорга келди

Килиан Мбаппе “ПСЖ” ҳақида якуний қарорга келди

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнасида француз клубини тарк этади.
10:42 / 19.04.2024
Президентлар элчихонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар

Президентлар элчихонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар

Икки Президент Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар.
15:13 / 19.04.2024
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари “Made in Uzbekistan” кўргазмаси билан танишдилар

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари “Made in Uzbekistan” кўргазмаси билан танишдилар

Давлат раҳбарлари етакчи корхоналар кооперациясини кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
16:24 / 19.04.2024
Apple Хитойда App Store дўконидан WhatsApp ва Threads иловаларини ўчириб ташлади

Apple Хитойда App Store дўконидан WhatsApp ва Threads иловаларини ўчириб ташлади

Meta корпорациясининг Facebook, Instagram ва Messenger каби бошқа маҳсулотларини ҳозирча юклаб олиш имконияти бор.
13:54 / 19.04.2024
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ах…
19:27 / 18.04.2024
Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд қайси?

Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд қайси?

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
10:46 / 19.04.2024
Австралиялик эркак қайиқда эмас, қовоқда дарёдан сузиб ўтди

Австралиялик эркак қайиқда эмас, қовоқда дарёдан сузиб ўтди

Қовоқ “Тормунд” деб номланган.
14:07 / 18.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!