Канаданинг Вуд Буффало муниципалитетининг минглаб аҳолиси минтақани қамраб олган ўрмон ёнғинлари туфайли эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда “Анадулу” хабар берди.
“CBC News” хабарига кўра, Форт-МакМюррей ҳудудида ёнғинлар бошланганидан кейин минтақада “маҳаллий фавқулодда ҳолат” эълон қилинган.
Хусусан, Вуд Буффало муниципалитети ўрмон ёнғинлари майдони 21 минг гектарга етган ва ёнғин аҳоли пунктларига яқинлашганидан сўнг, Форт-МакМюррей, Беакон Хилл, Абасанд, Праир-крик ва Грейлинг терраси каби ҳудудларни эвакуация қилишни буюрган.
Минтақавий ёнғин бўлими бошлиғи Жоди Бутс журналистларга эвакуация қарори 6000 га яқин одамга таъсир қилишини айтган. Шунингдек, у ўрмон ёнғинларига қарши курашиш учун етарли ресурслар мавжудлигини, бироқ минтақа аҳолиси хавф-хатардан ҳимояланган бўлиши кераклигини маълум қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!