$
12705.00 UZS
-6
136.11 UZS
-0.2
13543.53 UZS
5.04
22° Кечаси 10°

Кайфиятингиз ёмонми? Тушкунликда сизга ёрдам берувчи 10 усул

22:08 / 20.10.2022

Ҳаммада омадсиз кунлар бўлиб туради. Асосийси - тушкун кайфиятга берилмаслик ва чалғий олиш. Шундай дамларда сизга ёрдам бериши мумкин бўлган усуллар ҳақида билиб олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

1. Тетиклаштирувчи плей-лист

Сизга завқ бағишловчи треклардан иборат плей-лист тузинг. Ҳеч қандай меланхолия бўлмасин: маъюс мусиқа бусиз ҳам кайфияти йўқ инсоннинг дилини хира қилади.

2. Жисмоний фаоллик

Руҳий ва жисмоний соғлиқ ўртасидаги боғлиқликни ёдда тутинг. Америка психология ассоциацияси психотерапия схемасига жисмоний машқларни қўшишни тавсия қилади. Шундай экан, рақсга тушинг, сакранг, енгил машқ қилинг: эндорфинларни ишлаб чиқариш учун ҳар қандай жисмоний фаоллик тури тўғри келади.

3. Дўстга қўнғироқ

Ҳойнаҳой дўстларингиз билан мессенжерлар орқали хабарлашиб турсангиз керак – ўша ерга ёзинг: қўллаб-қувватловчи сўзлар, ҳазиллар ва ажойиб стикерлар вазиятни тўғрилайди. Энг яхшиси Ц яқинларингизга қўнғироқ қилиб, улар билан учрашиш. Ёқимли ижтимоий муносабатлар бизга янада завқ бағишлайди.

4. Кулиш учун сабаб

Дўстларингиз тезкор амалий ёрдам кўрсата олишмаса, кулги истаб Телеграмъга мурожаат қилинг. Бутун интернет мемлари канали - ЛаҚеқуеъни варақланг ёхуд турли латифа каналларига аъзо бўлинг.

5. Оддий мақсадлар

Ёмон кайфият ва апатия куч-қувват ва ишдаги самарадорликдан маҳрум қилади. Ўзингиздан жаҳлингиз чиқмасин: агар кунингиз оддий ўса, ўнта мураккаб иш ўрнига уч оддий ишни режалаштиринг. Кичик бўлсада, мақсадга эришиш ўзингиздан қониқиш ҳосил қилиш ҳиссини қайтаради.

6. Яхши фильм

Катта экранда янги фильмларни кўришга шошилинг ёки уйда мароқли кино кечасини ўтказинг: романтик комедиялар инсоният ва эзгуликка бўлган ишончни қайтаради.

7. Кичик истаклар

Истакларнинг амалга ошиши доим завқ бағишлайди. Ҳозир орзиқиб кутилган саёҳатга бора олмасангиз, бироз кичикроқ кўламдаги, лекин ёқимли ишга қўл уришингиз мумкин бўлса керак. Ўйлаб кўринг, бу нима бўлиши мумкин. Мазали таом, ёқимли ҳордиқ, кутилмаган харидлар – бундай майда "ташвиш"лар ҳам албатта натижа беради.

8. Реал ҳаётга қайтиш

Медитация стресс даражасини пасайтиради ва ҳиссиётларни бошқаради. Кун ёришгунга қадар лотос позасида ўтириш шарт эмас, оғир ўй-хаёллар ва ҳис-туйғулардан чалғишга ёрдам берувчи оддий машқларнинг ўзи етарли.

Масалан, деразадан ташқарига қараб, нималарни кўраётганингизни тасвирланг. Баҳоловчи изоҳларсиз, фақат далиллар. Нечта машина, одамлар ва уйлар? Уларнинг ранги, ўлчамлари ва шакли қандай? Қизил объектлар қанчаю сариғи қанча?

9. Дам олиш вақти

Ёмон кайфият кўпинча стресс ва чарчоқ натижасидир. Агар бу сизнинг ҳолатингиз бўлса, ўзингизга дам олишга имкон беринг. Телефон ва ишларни бир четга сурингда, журнал варақланг, сайр қилинг ёки шунчаки мизғиб олинг. Қисқа тайм-аут билан осмон узилиб, ерга тушмайди, лекин куч-қувватни қайта тиклаш ва кайфиятни кўтариш учун айни муддао.

10. Ўзимга раҳмат

Ҳозир куз бўлгани учун ҳеч бир ишга қўл бормаётган бўлсада, барчаси сиз ўйлагандек ёмон эмаслигини эслатиб турувчи оддий машқ. Ўзингизга ўзингиз раҳмат айтишингиз мумкин бўлган 10 сатрдан иборат рўйхат тузинг. Мазали ва тўйимли нонушта қилдингизми? Жуда яхши! Фойдали мақола ўқидингизми? Ажойиб! Шу тариқа ўн сабаб топишингиз керак.

Ёдингизда бўлсин, узоқ давом этувчи ёмон кайфият депрессия белгиси бўлиши мумкин. Агар ўзингизни бошқаришни уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз, бу психолог ёки психотерапевтга мурожаат қилиш учун сабабдир.


Фойдали


														
														Юз ёшдан ошиш мумкин, агар...

Юз ёшдан ошиш мумкин, агар...

Tадқиқотчилар ушбу усул 120 йилгача умр кўришни таъминловчи муҳим омилга айланиши мумкин, дейишмоқда.
10:26 / 03.04.2024

														
														Терининг тез қаришига нималар сабаб бўлади?

Терининг тез қаришига нималар сабаб бўлади?

Бунинг учун кунлик менюда терига фойдали бўлган озиқ-овқат ва витаминлар етарли миқдорда бўлиши керак.
13:35 / 27.03.2024

														
														Магнит бўрони вақтида нима қилиш керак?

Магнит бўрони вақтида нима қилиш керак?

Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.
15:40 / 25.03.2024

														
														ЖССТ: Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда

ЖССТ: Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда

Қайд этилишича, уч йилдан буён сайёрамизда мазкур эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашяпти.
14:44 / 25.03.2024

														
														Узоқ умр кўриш шартлари

Узоқ умр кўриш шартлари

Эксперт фикрича, узоқ ва соғлом ҳаётга етакловчи яна бир муҳим омил тўғри овқатланиш.
10:01 / 20.03.2024

11:20 / 19.03.2024

														
														Қон томирларининг ичини кўриш имконини берувчи сенсор кашф этилди

Қон томирларининг ичини кўриш имконини берувчи сенсор кашф этилди

Тадқиқот муаллифининг таъкидлашича, бу тиббиётда амалий фойдаланиш учун мос бўлган дунёдаги биринчи фотоакустик қурилма.
15:55 / 18.03.2024

														
														Наврўз муносабати билан киносаройларда бепул фильм кўришингиз мумкин

Наврўз муносабати билан киносаройларда бепул фильм кўришингиз мумкин

Байрам туҳфаси сифатида фильмларнинг кинотеатрлардаги намойиши 18-24 март кунлари ўтказилади.
16:24 / 17.03.2024

														
														BYD янги “уруш” бошламоқда

BYD янги “уруш” бошламоқда

BYD 2 минг км масофани босиб ўтиш имконини берувчи гибрид автомобилларини ишлаб чиқмоқчи.
14:04 / 15.03.2024

														
														Қозоғистонда суррогат оналикдан кимлар фойдалана олади ва қанча туради?

Қозоғистонда суррогат оналикдан кимлар фойдалана олади ва қанча туради?

Суррогат онани топишнинг иккинчи варианти - репродуктив тиббиёт клиникалари.
15:13 / 03.03.2024

Бу ҳам қизиқ

VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

21 апрель куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқар…
14:32 / 22.04.2024
Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
15:13 / 23.04.2024
Ҳайвон ёғи фойдалими ёки ўсимлик мойи?

Ҳайвон ёғи фойдалими ёки ўсимлик мойи?

Омега-3 асосан денгиз балиғи, зиғир уруғи ва ёнғоқ таркибида кўп бўлади.
10:33 / 22.04.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар маълум қилинди

Унда энг етакчи Хитой давлати бўлмоқда.
12:43 / 23.04.2024
Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемеро…
21:05 / 23.04.2024
Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчили…
00:34 / 24.04.2024
Ғазода топилган оммавий қабрдаги жасадлар сони 283 нафарга етди

Ғазода топилган оммавий қабрдаги жасадлар сони 283 нафарга етди

Аввалроқ, Ғазо жанубида фаластинликларнинг оммавий қабри топилгани ҳақида хабар берган эдик.
10:30 / 23.04.2024
Музқаймоқ сотиш тақиқланмоқда

Музқаймоқ сотиш тақиқланмоқда

Бу тартиб кузгача кучда бўлади.
15:11 / 22.04.2024
Фамилиянгиз баҳоларингизга таъсир қилган

Фамилиянгиз баҳоларингизга таъсир қилган

Бундан ташқари, алифбодаги дастлабки ҳарфлар билан бошланадиган фамилияга эга бўлиш ҳам баҳога ижобий таъсир қилиши мумкин.
11:20 / 22.04.2024
Гиннес рекордлар китоби нега айнан шундай номланган?

Гиннес рекордлар китоби нега айнан шундай номланган?

Гиннес ўзи ким? Китобнинг яратилиш тарихи.
15:39 / 22.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!