Машҳур Голливуд актрисаси Кейт Уинслет Хорватияда янги “Ли” фильми суратга олиш жараёнида жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди .
“Кейт сирпаниб кетди ва эҳтиёт чораси сифатида касалхонага ётқизилди, фильм устида ишлаш вақтинча тўхтатилди. У яхши ва шу ҳафта қайтишга тайёр бўлади”,- дейди Уинслет вакиллари баёнотда .
Эслатиб ўтамиз, Уинслет 2015 йилда “Ли” фильмида бош ролга таклиф қилинган эди . Ундан Иккинчи Жаҳон уруши мухбири Ли Миллер ролини ижро этишни сўрашди. Шунингдек, лойиҳада Марион Котилярд , Жуде Лоу , Андреа Рисеборо ва Жош ЎКонер ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!