Яқиндагина Испания термасидан истеъфо олган мураббийга бир қанча топ клублар даъвогар.
Луис Энрике “Атлетико” ёки “Манчестер Юнайтед” билан ишлашга тайёр.
Аs нашри хабарига кўра, Мадрид клуби 2022 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида четлатилган Испания терма жамоасини тарк этган мураббийга қизиқмоқда. Агар Диего Симёне ёзда кетса, “Атлетико” Энрикега мурожаат қилади.
Испаниялик мураббийга Премер-лига клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агар Энрике Англияга ўтишга рози бўлса, фақат топ-клуб учун. Улар “Манчестер Юнайтед” бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Мавсумнинг иккинчи қисмида жамоа натижалари яхшиланмаса, Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиш эҳтимоли бор.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!