Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Малайзия Ҳукумати раҳбари кеча Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар ва музокаралардан сўнг бугун, 18-май куни Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Малайзия Бош вазири 18-19-май кунлари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий-тарихий ва маънавий мероси билан танишади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!