Мавсум тугаши биланоқ жамоани бошқараётган Ралф Рангник ўз лавозимини тарк этади ва маслаҳатчи лавозимига ўтади. Шу боис, «Юнайтед» ҳозир унинг ўрнига ўринбосар қидирмоқда.
Немис мутахассиси 2022/23 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи бўлиб қолиши мумкинлигини айтган бўлса ҳам, клуб янги мутахассис топишга қарор қилган.
The Athletic хабарига кўра, тайинлаш жараёни яқин ҳафталарда бошланади. «Манчестер Юнайтед» Маурисио Почеттино (ПСЖ), Эрик тен Хаг («Аякс»), Луис Энрике («Испания») ва Хульен Лопетеги («Севиля») номзодларини кўриб чиқмоқда.
«Манчестер Юнайтед» Европанинг йирик клубларида тажрибага эга мураббий қидирмоқда ва юқорида санаб ўтилган барча мутахассислар уни қаноатлантирмоқда.
Хусуссан, ПСЖга қадар Почеттино «Тоттенҳем» билан ишлаган ва уни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиққан бўлса, Лопетеги «Севиля»дан олдин «Реал» ва Испания терма жамоани бошқарган.
Ўз навбатида, Луис Энрике ҳам «қизил фурия» (ҳозир ҳам) ҳамда «Барселона»да фаолият олиб борган. Эрик Тен Ҳаг эса «Аякс» билан муваффақият қозонган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!