$
12705.00 UZS
-6
136.11 UZS
-0.2
13543.53 UZS
5.04
22° Кечаси 10°

Манфаатлар тўқнашуви: Sevimli телеканали, Фирдавс Абдухолиқов ҳамда 4,8 млрд сўмлик шартнома

17:25 / 24.01.2022

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухалиқов ҳамда Sevimli телеканали ўртасида тузилган шартномаларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ва аффилланганлик ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланган.

Хусусан,  Кинематография агентлиги директори ва бир вақтнинг ўзида субсидия маблағларини тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Бадиий кенгаш раиси – Ф.Абдухаликов субсидия маблағларининг тақсимланиши ва контрагентни танлаш жараёнида яқин қариндошлари бенефициар бўлган (таъсисчилари: Шарапова Ф.С. - Ф.Абдухаликовнинг турмуш ўртоғи 70 фоиз, Рашидова А.Ф. - Ф.Абдухаликовнинг қизи 20 фоиз, Абдухаликов А.Ф.  -  Ф.Абдухаликовнинг ўғли – 10 фоиз) “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлса-да, бу ҳолатни бартараф қилиш чораларини кўрмасдан, мазкур жамият манфаатларини ёқлаб овоз беришда ва қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этган.

Масалан, 2021 йилнинг ўзида Кинематография агентлиги томонидан берилган давлат буюртмалари асосида “Sevimli” телеканали (“Master Media Production and Broadcast” МЧЖ) иштирокида “Орзулар палатаси” ва “Тузоқ” сериаллари суратга олинган.

Жумладан, 2021 йилнинг 22 февраль куни Кинематография агентлиги, “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ ҳамда "MY-FILMS" МЧЖ ўртасида “Орзулар палатаси” миллий сериалини суратга олиш мақсадида қиймати 3,0 млрд.сўмлик шартнома имзоланиб, Кинематография агентлиги томонидан 1,5 млрд сўм пул маблағлари “MY-FILMS" МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Бундан ташқари, Кинематография агентлиги ҳамда “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ ўртасида “Тузоқ” миллий сериалини суратга олиш учун 2021 йилнинг 18 май куни жами қиймати 1,8 млрд.сўмлик икки томонлама шартнома (dxarid.uz тўғридан-тўғри шартнома орқали) имзоланган ва 1,8 млрд сўм пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Шунга кўра, мазкур ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Ф.Ф.Абдухаликов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилди.

 


Бошқалар


														
														Microsoft капитализацияси илк марта 3 триллион доллардан ошди

Microsoft капитализацияси илк марта 3 триллион доллардан ошди

Ушбу даражага Apple ҳам эришган эди.
11:37 / 25.01.2024

														
														“Toyota” машина ишлаб чиқаришни камайтиради

“Toyota” машина ишлаб чиқаришни камайтиради

Унинг август ойидаги ишлаб чиқариш режаси 150 000 та машинага қисқартирилди.
21:17 / 23.07.2022

														
														“Netflix” ва “Microsoft” арзон реклама устида биргаликда ишлашади

“Netflix” ва “Microsoft” арзон реклама устида биргаликда ишлашади

“Netflix” “Microsoft” билан ҳамкорликда мижозларга рекламали арзон обуна режасини таклиф қилди.
18:10 / 14.07.2022

														
														Тошкентнинг 8 та туманида иссиқ сув таъминоти қисман тўхтатилади

Тошкентнинг 8 та туманида иссиқ сув таъминоти қисман тўхтатилади

Пойтахт ҳокимлиги иссиқ сув таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар рўйхатини эълон қилди.
17:57 / 20.06.2022

														
														50 дан зиёд халқаро танловлар ғолиби бўлган “Зулфиячи” қиздан тенгдошларига тавсиялар

50 дан зиёд халқаро танловлар ғолиби бўлган “Зулфиячи” қиздан тенгдошларига тавсиялар

Бугунги қаҳрамонимиз Халқаро танловлар ғолибаси ҳамда Зулфия мукофоти соҳибасидир.
21:03 / 15.06.2022

														
														Ўзбекистонда электрон скутерлар (электросамокат)дан фойдаланиш тартиби қандай?

Ўзбекистонда электрон скутерлар (электросамокат)дан фойдаланиш тартиби қандай?

Электрон скутерлардан фойдаланишда қандай қоидаларга ёки тартибга риоя қилиш керак? миллий қонунчилигимиз бу ҳақда аниқ норм…
16:07 / 26.05.2022

														
														Президент мақтаган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ими-жимида тугатиб юборилди

Президент мақтаган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ими-жимида тугатиб юборилди

Бундан икки йилча муқаддам аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи” платформаси яратилга…
15:15 / 26.05.2022

														
														“Энг зўр шикоятчи” Гиннесга киритмасликлари учун нашриёт устидан ҳам судга шикоят ёзганини биласизми? – ажабтовур суд ишлари

“Энг зўр шикоятчи” Гиннесга киритмасликлари учун нашриёт устидан ҳам судга шикоят ёзганини биласизми? – ажабтовур суд ишлари

Бугун биз судларга алоқадор тарихда содир бўлган баъзи қизиқ воқеалар ва одатлар ҳақида маълумот берамиз.
11:11 / 25.05.2022

														
														Наманганда ЙПХ ходими ҳайдовчига “шантаж” уюштиришга уринди

Наманганда ЙПХ ходими ҳайдовчига “шантаж” уюштиришга уринди

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.
16:16 / 20.05.2022

Бу ҳам қизиқ

Ғазодаги қурбонлари сони 34 151 нафарга етди

Ғазодаги қурбонлари сони 34 151 нафарга етди

Сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 54 нафар фуқароси ҳалок бўлган.
12:51 / 23.04.2024
Туркия президенти XАМАС делегациясини қабул қилди

Туркия президенти XАМАС делегациясини қабул қилди

Эрдўған ХАМАСни террорчи ташкилот деб ҳисобламаслигини яна бир бор таъкидлаган.
14:35 / 22.04.2024
Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
15:13 / 23.04.2024
Россиянинг Воронеж шаҳрида электромеханика заводи ёниб кетди

Россиянинг Воронеж шаҳрида электромеханика заводи ёниб кетди

Ёниш майдони 3000 квадрат метрни ташкил қилади.
14:24 / 22.04.2024
Фамилиянгиз баҳоларингизга таъсир қилган

Фамилиянгиз баҳоларингизга таъсир қилган

Бундан ташқари, алифбодаги дастлабки ҳарфлар билан бошланадиган фамилияга эга бўлиш ҳам баҳога ижобий таъсир қилиши мумкин.
11:20 / 22.04.2024
Россиянинг Украина урушида йўқотган аскарлари сони маълум бўлди

Россиянинг Украина урушида йўқотган аскарлари сони маълум бўлди

Бу ҳақда “The Kyiv Independent” нашри маълум қилди.
11:47 / 22.04.2024
Гиннес рекордлар китоби нега айнан шундай номланган?

Гиннес рекордлар китоби нега айнан шундай номланган?

Гиннес ўзи ким? Китобнинг яратилиш тарихи.
15:39 / 22.04.2024
VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

21 апрель куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқар…
14:32 / 22.04.2024
Тайванда бир кунда 80 дан ортиқ зилзила содир бўлди

Тайванда бир кунда 80 дан ортиқ зилзила содир бўлди

Тайван об-ҳаво хизматининг хабар беришича, ўтган кеча оролнинг Шарқий қирғоғида 80 дан ортиқ зилзилалар содир бўлиб, уларнин…
09:42 / 23.04.2024
Бишкекда Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилади

Бишкекда Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилади

Стадион бир вақтнинг ўзида 45 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
08:54 / 23.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!