Москвадан Фарғонага учган “Qanot Sharq” авиакомпаниясининг HH-754 рейс самолёти қалин туман тушиши сабаб Фарғона шаҳри аэропортига қўна олмади.
Қайд этилишича, авиалайнер Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.
Шунингдек, Санкт-Петербург – Наманган йўналишидаги самолёт ҳам Тошкентга йўналтирилган.
Гидрометеорология хизмати тақдим этган маълумотда Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қалин туман тушиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!