Самарали кунлик жадвални яратиш бироз тайёргарликни талаб қилади. Бунда нафақат қандай вазифаларни бажариш кераклигини тушуниш, балки уларни қачон амалга ошириш мумкинлигини аниқ белгилаш керак. Ушбу беш қадам ҳамма нарсани малакали ташкил этишга ёрдам беради.
1. Вазифалар рўйхатини тузинг
Ярим соат вақт ажратинг ва ҳар куни амалга оширишингиз керак бўлган барча вазифаларингизни ёзиб олинг. Бу шахсий ва иш фаолияти билан боғлиқ юмушлар бўлиши керак. Безовта бўлманг ва рўйхатнинг тузилиши ҳақида ўйламанг – бу шунчаки қоралама холос.
Агар бир вақтнинг ўзида барча ҳолатларни эслаб қолиш қийин бўлса, уларни кун давомида қўшиб боринг. Ҳар қандай турдаги кичик вазифалар бор эканини ҳам унутмаслик керак.
2. Кундалик вазифаларингизни тузинг
Энг юқори маҳсулдорлигингизни ҳисобланг ва шунга қараб кун давомида вазифаларни тақсимланг. Мана бир мисол.
Эрталаб. Бу ерда сиз энг эрта фаолиятни қўшишингиз мумкин, масалан қаҳва тайёрлаш каби. Кун тартибини тугатгандан сўнг, диққатни жамлаш ва ўйланган ёндашувни талаб қиладиган нарсалар ҳақида бош қотириш мумкин.
Тушлик вақти. Бу жуда қийин сегмент, чунки куннинг ўрталарида бизнинг энергиямиз сезиларли даражада камаяди. Бироқ, бу ўзининг афзалликларига эга – бу даврда сиз махсус ақлий фаолиятни талаб қилмайдиган мунтазам ва зерикарли вазифаларни қолдиришингиз мумкин. Сиз электрон почта хабарларига жавоб беришингиз, керакли учрашувларни белгилашингиз ёки иш жойингизни тартибга солишингиз мумкин. Агар сиз уйда бўлсангиз, бу вақтнинг маълум қисмини тозалаш ишлари учун ажратинг.
Оқшом. Кейинги кунга тайёргарлик кўриш учун жуда идеал вақт.
3. Тафсилотларни аниқ ёзинг
Энди сиз кунингиз қандай кўриниши ҳақида умумий тасаввурга эга бўлсангиз, тафсилотларни қўшиш вақти келди. Масалан:
Эрталаб соат 6:00 уйғониш, душ қабул қилиш ва тишларни ювиш;
6:30 – нонушта;
7:00 – уйдан чиқиш;
7:30 – болаларни мактабга олиб бориш;
08:00 – ишхонага етиб бориш ва ҳоказо.
Бу жуда батафсил жадвал, агар қулайроқ бўлса, баъзи нарсаларни ўтказиб юборишингиз мумкин.
4. Жадвалингизни мослашувчан қилинг
Ҳаёт ҳатто энг батафсил ва мураккаб режаларга ҳам тузатишлар киритишга қодир. Янги тартибингизнинг асосий мақсади мураккаб вазифалар учун энг самарали ва мунтазам иш учун энг самарасиз вақтдан унумли фойдаланишдир. Баъзан иш режалаштирилган вақтда шифокорга боришингиз ёки бошқа бирор иш қилишингиз керак бўлиб қолади ва кейинги кун учун кечки овқатга тайёргарлик ёки дўстлар билан учрашув тўхтатилиши мумкин. Куннинг режасини тузишга ҳаракат қилинг, шунда ҳамма нарса соат каби ишлайди, ҳатто кутилмаган ҳодисалар одатдаги ишларнинг боришига халақит берса ҳам.
5. Янги тартибни синаб кўринг
Олинган диаграммани синовдан ўтказиш учун бир ой ажратинг. Ўз ҳис-туйғуларингизни тингланг. Ҳар бир вазифани режалаштирган вақтингиз сизга мос келадими? Ёки бирор нарсани ўзгартириш керакми? Яхши ишламаган ҳамма нарсани тузатинг. Аста-секин сиз жадвални мукаммалликка олиб келасиз.
Аввалига кунни режалаштириш жуда мураккаб ва бефойда иш бўлиб туюлиши мумкин. Аммо аста-секин сиз маҳсулдорлигингиз қандай ўзгарганини ва қанча бўш вақт пайдо бўлганини сезасиз.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!