Наманган ва Тошкент вилоятларида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу жараён давомида, “Боёғон” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.С. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро X.M.гa 45,6 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 200 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Дўрмон” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.М. ва М.А. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро O.Н.гa 39,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!