Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида жойлашган “Афсоналар водийси” тематик паркида Наврўзи олам сайлларида бир-биридан ажойиб кўнгилочар шоу-дастурлар намойиш этилиб, аҳолига кўтаринки кайфият улашилдиз. Аҳамиятлиси, вилоятда биринчи маротаба ўзига хос ноанъанавий тадбир, яъни ҳақиқий маънодаги кутилмаган совға — 80 метрли улкан мега лаваш тайёрланиб байрам меҳмонларига тақдим этилди.
100 дан ортиқ моҳир ошпазлар меҳнати эвазига тайёрланган мега лаваш Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташаббуси бўлиб, сайлга узоқ яқиндан келган меҳмонлар, юртдошларимиз ҳамда хорижий туристлар учун байрам туҳфаси бўлди.
– Мега лаваш учун 80 килограмм гўштдан фойдаланилади, – дейди Янги Наманган тумани ҳокимининг матбуот котиби Аббосбек Сатторов. – Улкан таомни пиширишда шунингдек, 40 килограмм помидор ва бодринг, 15 килограмм қовурилган картошка (чипслар), 20 литр соус ҳамда бошқа маҳсулотлар ишлатилди.
Шундай таомга бундан аввал Тошкент шаҳрида киришилиб, 31,5 метрли лаваш тайёрланган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!