НАСА сунъий йўлдоши – Американинг “Mars Reconnaissance Orbiter” сайёралараро аппарати (Марс орбитал разведка миссияси) айиқнинг юзини жуда эслатувчи рельеф парчасини суратга олди.
Тасвирни ўрганган Аризона университети олимларининг сўзларига кўра, фотосуратда V шаклидаги коллапс структураси (айиқ бурни), иккита кратер (кўзлар) ва думалоқ ёриқ (бош) бўлган тепалик тасвирланган.
Мария Захарова ўзининг Телеграм каналида бу хабарга киноя билан муносабат билдирди.
“Яна русларми?” – деб ёзди Россия ТИВ расмий вакили.
Таъкидланишича, ушбу тасвирнинг ўлчами тахминан 2 километрни ташкил қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!