ПСЖ нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар халқаро ўйинлар учун танаффус пайтида «голли пас» тизими бўйича етакчига айланди.
Бразилиялик футболчи бу кўрсаткич бўйича 15 очко жамғарди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 7 та голли узатма бор.
Иккинчи ўрин ПСВдан Коди Гакпога насиб этди. У жорий мавсумда Неймардан бир марта кўпроқ голли узатма берган. Унинг статистикаси — 8 та гол ва 6 та голли узатма.
Рейтингнинг учинчи поғонасида «Манчестер Сити»нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд жойлашган.
Ҳозиргача у 1 та ассист қайд этган бўлсада, лекин у аллақачон 11 марта бошқаларнинг дарвозасига зарба беришга муваффақ бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!