Айни кунларда Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Достон Ёқубов даст кўтариш машқида 140 кг билан бронза медалига, силтаб кўтаришда 182 кг ва иккикурашда 322 кг билан мутлақ Осиё чемпиони бўлди.
Натижалар:
Достон Ёқубов – 322кг (140+182 Ўзбекистон)
Хианг Шулин – 321 (143+178 Хитой)
Алмаздани Нафав – 309 (139+170 Саудий Арабистони)
Қайд этиш мумкин, мусобақанинг иккинчи кун дастурида Ўзбекистоннинг бошқа бир вакили Нигора Абдуллаева 87 кг билан даст кўтаришда, иккикураш баҳсларига кўра эса жами 193 кг оғирликни бўйсундириб бронза медалига эга чиқди.
Учинчи кун дастурида эса -67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки кураш бўйича 314 кг натижа билан мутлақ Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!