Жўрабек Заиров бошчилигидаги терма жамоамиз Баҳраин Қироллиги пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қиладиган 2022-йилги оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига жўнаб кетди.
Қайд этиш мумкин, 8–16 октябрь кунлари ўтказиладиган ушбу чемпионатга 36 давлатдан 400 га яқин спортчи иштирок этади.
Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:
Эркаклар:
-67 кг: Достон Ёқубов
-73 кг: Адҳамжон Эргашев
-81 кг: Оғабек Тўхтаев
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов
-96 кг: Суннатилла Ўсаров
-96 кг: Қурбонмурод Намозов
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов
+109 кг: Мирхосил Мирзабаев
Аёллар:
-55 кг: Жамила Панфилова
-59 кг: Нигора Абдуллаева
-76 кг: Нигора Сувонова
-81 кг: Ригина Адашбаева
-87 кг: Турсуной Жабборова
Мавзуга доир: Олимпиада чемпионлари Осиё чемпионатида қатнашмайди, чунки…
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!