2024 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон рекорд даражадаги 1,36 миллиард долларга газ импорт қилган. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг мамлакат ташқи савдоси ҳақидаги ҳисоботда кўрсатилган.
Бу етказиб бериш ҳажми 561,7 миллион долларни ташкил этган 2023 йилнинг 10 ойидагига нисбатан 2,4 баробар кўп. Бу ўтган йил давомида импорт қилинган газнинг умумий ҳажмидан (694,9 миллион доллар) ҳам қарийб 2 баробар кўп.
Январда “кўк ёқилғи” импорти 35,6 миллион долларни ташкил этган, февралда — 3,7 баробар кўп ёки 131,1 миллион доллар, мартда — 193,5 миллион доллар, апрелда — 102,6 миллион доллар, майда — 180,4 миллион доллар, июнда — 166,3 миллион доллар, июлда — 174,2 миллион доллар, августда — 168,3 миллион доллар, сентябрда — 126,3 миллион доллар. Статистика агентлиги етказиб беришнинг физик ҳажмини ошкор этмайди.
Октябрда 86,7 миллион долларлик газ етказиб берилди, бу 2023 йил октябрига (73,8 миллион доллар) нисбатан 17,4 фоизга кўп.
Ўзбекистон, шунингдек, ўтган йилга нисбатан кўпроқ газ экспорт қила бошлади. Етказиб бериш ҳажми 540,4 миллион долларга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига (458,2 миллион доллар) нисбатан 17,9 фоизга кўп. Январда бу кўрсаткич 21 миллион долларни ташкил этди, февралда — 5,7 миллион доллар, мартда — 18,7 миллион доллар, апрелда — 6,9 миллион доллар, майда — 7,6 миллион доллар, июнда — 181,5 миллион доллар, июлда — 81,7 миллион доллар, августда — 81,7 миллион доллар, сентябрда — 74,7 миллион доллар.
Октябрда экспорт 60,9 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг октябрига (46,5 миллион доллар) нисбатан 1,3 баробар кўп. Ўзбекистон газни асосан Хитойга, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистонга етказиб бермоқда.
ХХР Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён Хитойга ўзбек гази экспорти 587,9 миллион долларни ташкил этган, бу 2023 йил ўн ойлик кўрсаткичидан (470,3 миллион доллар) 25 фоизга кўп. Январда Хитой Ўзбекистондан 38,8 миллион долларлик газ импорт қилди, февралда — 18,6 миллион доллар, апрелда — 11,4 миллион доллар, майда — 85 миллион доллар, июнда — 81,1 миллион доллар, июлда — 69,2 миллион доллар, августда — 97,37 миллион доллар, сентябрда — 97,4 миллион доллар. Бунда ҳам физик ҳажмлар ошкор этилмаган.
Октябрь ойида Ўзбекистон газининг импорти 88,9 миллион долларни ташкил этди, бу 2023 йил сентябрига (42,38 миллион доллар) нисбатан қарийб 2,1 баравар кўп.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!