“Forbes” журнали Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 талик рўйхатига киритди.
Нашрнинг қайд этишича, Ўзбекистонда ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган маданий мерос обьектлари ва қадимий буюк ипак йўли шаҳарларига саёҳат қилиш имконияти борлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, унда Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги тарихий бинолар ва сайёҳлик салоҳиятининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилган.
Ўзбекистоннинг таъсирчан инфратузилмаси Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Буюк Ипак йўлидаги Самарқанд, Бухоро ва Хива бекатларига осонгина саёҳат қилиш имконини беради. Учта шаҳар тезюрар поездлар билан яхши боғланган, дейилади хабарда.
Айтиш жоизки, ушбу рўйхатда Хива шаҳрининг Ичан-қалъа маданият маскани, Бухоронинг кўплаб нақшинкор қадимий мадрасалари, айниқса, Бухора арки алоҳида тилга олиниб, савдо гумбазларида сувенирлар сотиб олишни унутманг, дейилади. Шунингдек, Самарқанд ўзининг нафосатли ва бетакрор Регистон майдони билан инсонни ҳайратга солиши қайд этилган. Хусусан, пойтахт Тошкентда жойлашган Hyatt Regency меҳмонасига соф ҳашаматлилик таърифи берилган.
Ушбу рейтинг муаллифлар томонидан 2020 йилгача саёҳат учун энг машҳур йўналишлар асосида тузилган.
Маълумот ўрнида, Антарктика, Жанубий Американинг Перу, Мисрнинг Шарм эл-Шейҳ шаҳарлари биринчи учталик ичидан жой олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!