$
12697.00 UZS
2.04
135.05 UZS
0.39
13547.70 UZS
38.99
22° Кечаси 10°

Ўзбекистон Афғонистон масаласида бугун амал қилаётган сиёсатини давом эттиради — Абдулазиз Комилов

18:29 / 21.11.2021

2021 йил 16 ноябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Брюсселга ташрифи доирасида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан учрашув ўтказилди.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларни тезроқ якунлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдода «ГСП+” механизмидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирларга, жумладан, «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитаси йиғилиши, «Европа иттифоқи – Марказий Осиё» вазирлар учрашуви, «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё туризм форуми» ва бошқа тадбирларга ҳар томонлама ва сифатли тайёргарлик кўриш бўйича келишувга эришилди.

Афғонистонда юзага келаётган вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек тадбир давомида Абдулазиз Комилов «Bryussel morning» мухбири Садид Лаилуманиниг саволларига жавоб берди.

Садид Лаилума – «Bryussel morning» нашри журналисти:

- Менга савол бериш имкониятини берганингиз учун катта раҳмат. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига саволим бор. Шу уч ой давомида Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали аъзолари Афғонистонга бир неча бор ташриф буюрди. Шунингдек, Толибон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар 1997 йилдан бери, менимча, озми-кўпми очиқ дейишимиз мумкин.

Афғонистон келажакни қандай кўрасиз ва Толибон бошқа гуруҳларни ўз мамлакатига киритмаган ҳолда ташкил қилган вазирлар маҳкамасига қандай муносабатдасиз. Мен улар инклюзив ҳукумат деб атайдиган нарсани назарда тутяпман, лекин аслида ундай эмас.

Ўзбекистон Афғонистондаги бошқа миллатлар ва аёлларга имкон берилмаётганлиги ҳақида улар билан музокара ўтказмоқчими? Бу мамлакатнинг келажагини қандай кўрасиз? Ва шунингдек, электр таъминоти ҳақида? Ушбу йўналишда ҳам ишлашни давом эттириш имконияти борми? Раҳмат.

Абдулазиз Комилов – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири:

- Бу муҳим савол учун раҳмат. Биз Афғон масаласида Ўзбекистоннинг позициясини бир неча бор билдирганмиз. Шу муносабат билан мен буни яна бир бор такрорламоқчи эмасман. Мен нимадан қочиш кераклигини ва бизнинг фикримизча, нима қилиш кераклигини айтиб бермоқчиман.

Биринчидан, Афғонистон халқаро ҳамжамиятдан ажратилган ҳолда қолмаслиги керак. Коалиция қўшинларининг бу мамлакатдан олиб чиқилиши Афғонистон келажаги учун умумий манфаатлар ва жамоавий масъулият йўқолишини англатмаслиги керак.

Иккинчидан, Афғонистон босқинчи давлатга айланмаслиги керак.

Учинчидан, Афғонистондаги уруш ноҳарбий усуллар билан давом эттирилмаслиги керак. Бу ерда мен активларни музлатиш, барқарор инсонпарварлик ёрдами ва уни етказиб беришдаги кечикишларни назарда тутяпман, бу эса Толибонни ўзини изоляция қилиш сиёсатини олиб боришга ундамоқда.

Энди бу вазиятда нима қилиш керак?

Биринчидан, Афғонистондаги мавжуд воқеликни ва кучларнинг янги мувозанатини тан олиш муҳим. Афғон муаммоси юкини минтақа давлатлари, айниқса, энг яқин қўшнилар елкасига юкламаслик керак.

Иккинчидан, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш зарур. Афғонистоннинг хорижий банклардаги активларини музлатиб қўйиш ва транзакцияларни тиклаш керак.

Учинчидан, шу билан бирга, биз аниқ айтишимиз керакки, Толибоннинг тан олиниши маълум шартларга боғлиқ: барча гуруҳларнинг кенг вакилларига асосланган ҳукумат тузиш, асосий инсон ҳуқуқларини таъминлаш, яхши қўшничилик сиёсатини юритиш, терроризмга қарши кураш, гиёҳванд моддалар савдоси, уюшган жиноятчилик ва ҳоказо.


Сиёсат


														
														Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан шериклик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
19:18 / 15.04.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди.
18:57 / 15.04.2024

														
														Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурса…
13:56 / 15.04.2024

														
														Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

“АҚШ Украинага ҳаддан ташқари эътибор қаратмоқда”.
15:40 / 05.04.2024

														
														Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Россия агентликлари Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб хабар қилмоқда.
13:38 / 05.04.2024

														
														“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

Бу ҳақда бош вазир Густаво Адрианзен маълум қилди.
09:39 / 31.03.2024

														
														ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Учрашувларда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-ша…
09:31 / 13.03.2024

														
														Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири Фумио Кисида қабулида бўлди.
10:45 / 08.03.2024

														
														Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистон х…
15:05 / 23.02.2024

														
														Озарбайжоннинг Арманистонни ўққа тутиши оқибатида арман аскарлари яраланган

Озарбайжоннинг Арманистонни ўққа тутиши оқибатида арман аскарлари яраланган

Маълум қилинишича, воқеа Сюник туманидаги Неркин Ханд қишлоғида содир бўлган.
13:04 / 13.02.2024

Бу ҳам қизиқ

Кения ҳарбий раҳбарияти вакиллари вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлди

Кения ҳарбий раҳбарияти вакиллари вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлди

Улар орасида Кения Мудофаа вазири ҳам бор.
10:50 / 19.04.2024
АҚШ Ўзбекистон Божхона қўмитасига 50 дона кўрик мажмуасини топширди

АҚШ Ўзбекистон Божхона қўмитасига 50 дона кўрик мажмуасини топширди

АҚШ элчиси ушбу ускуналар чегара хавфсизлиги ва хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда ўз самарасини беришини таъкидлаб ўт…
10:53 / 18.04.2024
353 нафар раққоса поинте пойабзалида бир дақиқа туриб рекорд ўрнатди

353 нафар раққоса поинте пойабзалида бир дақиқа туриб рекорд ўрнатди

Бунга турли штатлардан ва ҳатто бошқа мамлакатлардан қизлар Нью-Йоркка келишган.
11:47 / 18.04.2024
Президент Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Президент Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Унда Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари муҳокама қилинган.
14:25 / 19.04.2024
Дональд Трамп Нью-Йоркда Польша президенти билан учрашди

Дональд Трамп Нью-Йоркда Польша президенти билан учрашди

Трамп видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.
10:46 / 18.04.2024
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
09:55 / 18.04.2024
Президентлар элчихонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар

Президентлар элчихонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар

Икки Президент Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар.
15:13 / 19.04.2024
Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд қайси?

Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд қайси?

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
10:46 / 19.04.2024
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг маданият ва санъат арбобларидан бир гуруҳи юксак фахрий унвонлар билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг маданият ва санъат арбобларидан бир гуруҳи юксак фахрий унвонлар билан тақдирланди

Улар тарихий мерос, маънавий қадрият ва асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича самарали фаолияти учун мукофотланган.
17:10 / 18.04.2024
Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди

Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди

Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.
12:13 / 18.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!