Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг Қозоғистон ва Ўзбекистон билан уч томонлама газ иттифоқини яратиш ғояси ҳақида Қозоғистоннинг “Хабар 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Вазирнинг таъкидлашича, бу ташаббус фақат муҳокама қилинмоқда ва таҳлилчилар, айниқса, Ғарбда, дарров бу қандайдир сиёсий ёки геосиёсий “ўйин” эканини айта бошланган.
Лавровнинг айтишича, у Ўзбекистонда электр энергиясига кескин танқислик юзага келгани ҳақидаги хабарни ўқиб қолган ва бу унинг юқоридаги фикрларига тасдиқ бўла олади.
“Куни кеча Ўзбекистонда тўсатдан электр энергиясига кескин танқислик юзага келгани ҳақидаги хабарни ўқиб қолдим. Мана, ҳеч қандай сиёсийлаштирмасдан, мафкуравийлаштирмасдан ўз имкониятларимиздан фойдаланиб, фуқароларимиз манфаатлари йўлида амалий масалаларни ҳал қилишимиз керак бўлганига аниқ мисол”, — дея қўшимча қилди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!