Ўзбекистон Mastercard ва CrescentRating томонидан ҳар йили эълон қилинадиган “Жаҳон мусулмон саёҳати индекси” рўйхатида кучли ўнталикдан ўрин олди.
Сингапурда ўтказилаётган “Halal in Travel 2022” саммитида CrescentRating ташкилоти раҳбари Фазал Баҳардин бу йилги кўрсаткичларни эълон қилар экан, Ўзбекистонга алоҳида тўхталиб, рейтингда энг тез кўтарилаётган ва бошқалар учун ўрнак бўладиган мамлакат сифатида эътироф этди.
Ўзбекистон ушбу ҳисоботда 2017 йилдаги 32-ўриндан бу йил 9-ўринга кўтарилишга эришган.
Маълумот учун, мазкур рейтингни ишлаб чиқишда қирқдан ортиқ мезонлар, жумладан, мамлакатнинг сайёҳларга очиқлилик сиёсати, мусулмон сайёҳларга яратилган имкониятлар, тарғибот ва маркетинг ишлари, шунингдек, сайёҳларга ислом меросини тақдим этиш даражалари инобатга олинади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро рейтингда Ўзбекистон 2021 йилда олти поғона юқорилаб 16-ўринни эгаллаган ҳамда энг жадал кўтарилган мамлакат сифатида алоҳида эътироф этилган эди. Ўзбекистон ушбу рейтингда 2018 йилда 32-ўрин, 2019 йилда 22-ўринда қайд этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!