Ўзбекистон Инвестисиялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) Вентцпилс эркин порти (Латвия) ва унга туташ эркин иқтисодий зона делегасияси вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.
ИТСВ маълумотига кўра, учрашувда ўзаро савдо ва транзит юк ташиш ҳажмини ошириш учун шарт-шароит яратишни назарда тутган ҳолда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган.
Хусусан, порт терминали ва бошқа обектларни ижарага олиш, шунингдек, эркин иқтисодий зонада юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ГСП+ Преференсиялар бош тизими доирасида ўзбек экспортёрларига бериладиган имтиёзларлардан фойдаланиб, Европа Иттифоқи мамлакатларига товарлар экспортини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, порт ва ЭИЗдан фойдаланиш Ўзбекистон ташқи савдо юкларини Скандинавия давлатлари, Бразилия, АҚШ ва Канадага транзит қилиш билан бир қаторда сақлаш ҳамда чакана савдо тизимларига тарқатиш имкониятларини сезиларли даражада оширилишига ҳам эътибор қаратилган.
Маълумот учун, Вентцпилс порти Европа даражасида муҳим аҳамиятга эга бўлган саноат маркази ҳисобланиб, порт хизматларини амалга оширади.
У Болтиқ денгизининг шарқий қирғоғида жойлашган ва музламайдиган портлар тоифасига киради. Юк айланмаси бўйича у Латвияда иккинчи ўринда туради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!