Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хорижий етакчи олий таълим муассасаларининг 30 та филиали фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, шундан 15 таси Россия олий таълим муассасалари ҳиссасига тўғри келади.
Бугун, 24 январ куни Ўзбекистон ва Туркиянинг 20 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари раҳбарлари, таниқли ва юқори илмий салоҳиятга эга профессорлар ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон ва Туркия олий таълим тизими ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ва уни янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари муҳокама этилди.
Жумладан, Туркиянинг етакчи университетлари филиалларини ташкил этиш, ўзбекистонлик ўқувчиларнинг Туркия олий таълим муассасаларида таълим олиши учун грант ажратиш, таълим ташкилотлари ўртасидаги ҳамда қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, техника ва муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш, математика, физика, кимё, геология каби йўналишлардаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикрлар алмашилди ва ўзаро меморандумлар имзоланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!