Ўзбекистонда биноларнинг ташқи деворларида кучли ёнувчан материалларни қўллашни қонун билан тақиқлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1 декабрь куни экологик барқарорлик, қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича президент раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.
Давлат раҳбари Ўзбекистондаги 44 мингдан ортиқ кўп қаватли биноларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатини тўлиқ ўрганиш, фавқулодда вазиятлар тизими бундай хавф-хатарларга қарши ҳаракат қилишга шай туриши зарурлигини таъкидлади.
Биноларнинг ташқи деворларида кучли ёнувчан материалларни қўллашни тақиқловчи қатъий талабларни қонун ҳужжатларига киритиш вақти келганни айтди. Шу муносабат билан кўп қаватли уйларда қурилиш нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини халқаро тажрибага мослаш ҳамда масъул раҳбарлар жавобгарлигини кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!