Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йил 6,1 фоизга ошди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, республикада 2021 йилнинг январ-декабр ойларида йирик корхоналар томонидан 70,1 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 6,1 фоизга ошган.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ дунё бўйича 2021 йил электр энергиясига бўлган талаб рекорд даражада ошгани ҳақида хабар берилганди. 2021 йили дунёда электр энергиясига бўлган талаб 6 фоизга ошди.
Шуниндгек, Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича 100 миллион долларлик шартнома имзолагани ҳам маълум қилинган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!