Ўзбекистонда “Газпромбанк” ваколатхонаси аккредитасия қилинди. Бу ҳақида Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Марказий банки томонидан “Газпромбанк”нинг (Россия) ваколатхонаси аккредитация қилинган.
Шуниндгек, ваколатхона Ўзбекистоннинг давлат органлари, молия-кредит ташкилотлари, таълим муассасалари ва хўжалик юритувчи субектлари билан алоқаларни ўрнатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, банкнинг Ўзбекистонда халқаро бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, банк томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!