Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон Республикасида 236 667 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.
Ушбу манбага кўра, 2021 йилда айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам ўзгариш содир бўлган.
Жумладан:
– Автомобиль бензини – 1,1 млн. тонна;
– Кўмир – 5,1 млн. тонна;
– Нефть – 774 минг тонна;
– Газ конденсати – 1,3 млн. тонна;
– Енгил автомобиль – 236 667 дона;
– Автобус – 1003 дона;
– Юк автомобиллари – 3979 дона;
– Трактор – 213 дона;
– Автомобиль двигателлари – 160,4 минг дона ишлаб чиқарилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йил давомида 260 862 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Хусусан, “Кобалт” (79 минг 908 дона), “Нексия Т-250” (66 минг 402 дона), “Дамас” (51 минг 692 дона), “Ласетти-Жентра” (50 минг 52 дона) ва “Спарк” (23 минг 3 дона) қайд этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!