$
12697.00 UZS
2.04
135.05 UZS
0.39
13547.70 UZS
38.99
22° Кечаси 10°

Ўзингиз ва келажакка бўлган ишонч ҳиссини оширувчи 10 тавсия

12:56 / 05.10.2022

Бизнинг эътиқодимиз, умидларимиз ва иймонимиз ҳаётимизга кучли таъсир қилади. Ўз-ўзимизга, мақсадларимизга, орзуларимизга ва келажагимизга ишончимизни йўқотганимизда ҳаётимизни заҳарлай бошлаймиз. Нимага ишониш ва нимадан умид қилиш мумкин? Ҳаётни қандай қилиб яхшиликлар сари буриш мумкин?

Кинорежиссёр Квентин Тарантино шундай деган эди: "Йўл бошида бизга жуда кам одам ишонган эди, тўғри эмасми?" Агар одам ўзига ўзи ишонмаса, нима қилиши керак? Қандай қилиб муродига етиши ва бошқаларни ҳам бунга ишонтириши мумкин? Айрим одамлар ўйлаганларидан ҳам ақллироқ ва кучлироқ бўлишади. Шунчаки, ўзларига ишонишмайди, холос. Биз таслим бўлганимизда ва келажакка ишонмай қўйганимизда ўз-ўзимизга хоинлик қилган бўламиз. Биз тақдир зарбаларига қарши курашмасдан, бош эгамиз. Бироқ тақдир ожизларни ёқтирмайди. Янада кучлироқ азоблайди, қийнайди, жазолайди. Шундай экан, нимага ишониш ва нимадан умид қилиш мумкин?

1. Ўзингизга ишонинг

Одатда кўп тўсиқларни ўзимизга ўзимиз қўямиз. Ҳеч қачон ўз имкониятларингизни паст баҳоламанг. Астойдил интилсангиз, албатта, етасиз. Агар ўзингизга ишонсангизгина ҳаётдаги чекловлар ва тўсиқлар бартараф этилади. Сиз ўйлаганингиздан ҳам кучлироқ, зўрроқсиз.

2. Яхши одамларга ишонинг

Яхши одамларга қараганда аблаҳ, пасткашлар билан кўпроқ тўқнаш келиб қоламиз. Бироқ дунёда яхши одамлар улардан кўпроқ. Одамлар билан очиқ мулоқотга киришишга, дўстлар топишга ва шахсий ҳаётингизни барпо этишга халақит берувчи шубҳа, гумонларга кўпам берилманг. Гарчи, куйиб қолган бўлсангиз ҳам, одамлардан қочманг. Одамларга ишончингизни оқлашга имкон беринг. Яхши одамларга ишонинг ва уларни излаб топинг.

 3. Яхшиликларга ишонинг

Нимага ишониш ва нимадан умид қилиш мумкин? Яхшиликлардан. Пессимистлар одатда оптимистларга қараганда омадсиз бўлишади. Буни биз эмас, статистика айтяпти. Лекин бу оптимистлар ҳақиқий воқеликни кўрмасдан ҳавойи орзулари билан осмонларда учиб юришлари мумкин, дегани эмас. Муҳими, яхшиликларга ишониш ва воқеликни теран ақл билан баҳолай олишдир.

4. Қатъиятга ишонинг

Айримлар омадли одамларнинг ишлари ўз-ўзидан юришиб кетаверади, деб ўйлашади. Аммо бу ҳақиқатга унчалик ҳам яқин эмас. Ҳар бир ғалаба ортида қатъият ва ишонч яширин бўлади. Одам тўсиқ ва ютқазишларга қарамасдан олға интилсагина натижани ғалаба билан нишонлайди. Ўша ўзимизнинг қадрдон қатъиятимиз ва ғайратимиз билан тоғларни бўйсундиришимиз мумкин.

5. Меҳнатсеварликка ишонинг

Ниманидир орзу қилишнинг ёки исташнинг ўзи етарли эмас. Машаққатли меҳнат фаровонлик билан ҳамқадам бўлади. Биз омадни бахтли тасодиф сифатида тасаввур қиламиз. Бироқ омад - жиддий ўйланган, тайёргарлик кўрилган ва самарали меҳнат маҳсулидир. Ниманидир қўлга киритиш учун интилмоқ зарур. Одамда якуний натижани кўрамиз, бунинг учун инсонлар нималар қилганини билишни ҳам истамаймиз. Меҳнатсеварлик - бу доимий иш, мустақил равишда доимий ўқиб-ўрганиш, қатъий тартиб-интизом.

6. Ўзгаришларга ишонинг

Ўзгаришлар ҳақида гапирганда, тан олиш керакки, улардан қочиб қутулиб бўлмайди. Дунё жуда тез ўзгариб шаклланиб боряпти. Кечагина ғалати кўринган нарса, бугун одатий ҳолатга айланиб қолган. Ўзгаришлар ва танаффуслар - ҳаётнинг табиий йўлдошлари ҳисобланади. Ўзгаришларга ишониш ва уларга қарши турмаслик керак. Бироқ сиз бу ўзгаришларга мослашишингиз ва уни ўз мақсадларингиз йўлида қўллашингиз мумкин. Энг мослашувчан одамларгина ғолиб бўлади.

7. Муаммолар тугашига ишонинг

Ҳаётда мураккабликларга, муаммоларга дуч келасиз. Йўлингиздаги тўсиқлар ҳаракатингизга халақит беради. Агар бир жойда қолиб кетмасдан ҳаракатда давом этсангиз, барча нохушликлар ортда қолади. Бир ажойиб одам айтган экан: "Ҳаммаси ўтиб кетади. Бу ҳам ўтади".

8. Ўз қадрингизга ишонинг

Биз ўзимизни жуда кичкина одам, ҳеч нарса бизга боғлиқ эмас, деб биламиз. Ҳамма кўнгилсизликлар учун давлатни, даврни, коррупцияни, инқирозни айблашимиз мумкин. Бироқ бу қай даражада оқилона фикр? Ҳаётингиз ўз қарорларингизга боғлиқ. Ўзингиз учун ва атрофдагиларингиз учун айнан ўзингиз масъулсиз. Ўз қадрингизга етишингиз, ўзингизни шамол ўйнатаётган баргдек ҳис қилмаслигингиз зарур. Ҳаракатларингиз нафақат сизни, балки атрофингиздаги оламни ҳам ўзгартира олади. Ўзингиз учун ўзингиз жавоб берасиз.

9. Умидларингизга ишонинг

Умид – жуда қизиқ нарса. Ҳамма нарса тугагандек туюлганида, умид бизни қўллаб-қувватлашни бошлайди. Ҳатто энг қийин даврларда ҳам таслим бўлмасликка, руҳан синмасликка ундайди. Агар депрессия ёки умидсизликка тушсангиз, вазият оғирлашади. Ҳамма вақт ғалабага ишонинг. Умидга ишонинг ва энг қоронғи кунларингизда ҳам уни йўқотманг. Ғалабалар шу тарзда келади.

10. Орзу ва мақсадларингизга ишонинг

Нимага ишониш керак? Келажакдачи? Машаққатли меҳнат муҳим, бироқ бунинг учун мотивация зарур. Орзу ва ишончдан ҳам кучлироқ руҳлантирадиган мотивация бормикан? Олдингизга мақсад қўйинг, режаланг ва инжа орзуларингиз сари олға юринг. Орзулар умид беради ва келажакни яхши тарафга ўзгартириш учун ички қувватимиз етарли эканлигини эслатиб туради. Ишонса бўладиган кўп нарсалар бор. Бироқ вазият унча яхши бўлмаганда нимага ишониш керак? Ўзингизга ва яқинларингиз. Агар ўзингизга ва бахтли келажагингизга ишонмас экансиз, дунё сизга сариқ чақа ҳам бермайди.


Яхши ўзгаришлар даври келишини истайсизми? Унда, аввало, ўзингизга ва ёрқин келажагингизга ишонинг. Ҳамма буюк нарсалар ишончдан бошланади.

 


Қизиқарли


														
														Аллен Каррнинг “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди

Аллен Каррнинг “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди

Муаллифнинг ўзи ҳам китоб ёзишидан аввал 33 йил давомида сигаретга қарам бўлган.
15:06 / 13.04.2024

														
														Марсга юборилган биринчи одамлар орқага қайтмайди – Маск

Марсга юборилган биринчи одамлар орқага қайтмайди – Маск

У Марсга бир миллион одамни юбориш режасини ишлаб чиқаётганини айтди.
10:32 / 11.04.2024

														
														Чекишни ташлашга ёрдам берадиган энг яхши стратегиялар қандай?

Чекишни ташлашга ёрдам берадиган энг яхши стратегиялар қандай?

Тамакисиз яшашга ёрдам берадиган стратегиялар рўйхати мавжуд.
11:23 / 27.03.2024

														
														Илон Маскнинг қора танли ўғли топилди

Илон Маскнинг қора танли ўғли топилди

Биз билган Илон Маск 10 боланинг фарзанди ва 3 нафар аёли бор.
15:46 / 17.03.2024

														
														2011 йилги цунами Японияга қанча зарар келтирган?

2011 йилги цунами Японияга қанча зарар келтирган?

Японияда ҳодиса оқибатида 123 000 дан ортиқ уй вайрон бўлди ва деярли бир миллион зарар етди.
15:39 / 17.03.2024

														
														PUBG Mobile энди ўзбек тилида

PUBG Mobile энди ўзбек тилида

Бу ҳақда ўйин лойиҳасининг Instagram саҳифасида хабар берилди.
11:37 / 15.03.2024

														
														Миллиардер янги Титаникни қурмоқчи

Миллиардер янги Титаникни қурмоқчи

Лайнер қурилиши келгуси йилда бошланади.
11:33 / 15.03.2024

														
														Ҳарорат -20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ҳарорат -20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Баҳор келишига қарамасдан қор мавсуми давом этмоқда.
14:33 / 11.03.2024

														
														Geely ва Volvo ҳамкорликдаги илк седан

Geely ва Volvo ҳамкорликдаги илк седан

Ҳозирча янги моделнинг нархи расман эълон қилинганича йўқ.
12:39 / 10.03.2024

Бу ҳам қизиқ

Дональд Трамп Нью-Йоркда Польша президенти билан учрашди

Дональд Трамп Нью-Йоркда Польша президенти билан учрашди

Трамп видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.
10:46 / 18.04.2024
Австралиялик эркак қайиқда эмас, қовоқда дарёдан сузиб ўтди

Австралиялик эркак қайиқда эмас, қовоқда дарёдан сузиб ўтди

Қовоқ “Тормунд” деб номланган.
14:07 / 18.04.2024
Филипп Киркоров Литвага киритилмайди

Филипп Киркоров Литвага киритилмайди

Бироқ суд мамлакатга киришни тақиқлаш адолатли чиқарилган ҳукм деб топди.
10:00 / 19.04.2024
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга боради

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга боради

Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати ёзмоқда.
13:59 / 17.04.2024
Ҳиндистон аҳоли сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради

Ҳиндистон аҳоли сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради

Иккинчи ўринда 1,425 миллиард киши истиқомат қилувчи Хитой туради.
11:38 / 18.04.2024
Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд қайси?

Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд қайси?

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
10:46 / 19.04.2024
Сигарет сотиш тақиқланяпти

Сигарет сотиш тақиқланяпти

Бу 2009 йилдан кейин туғилганларга амал қилади.
09:57 / 19.04.2024
Нега болаларда семизлик касаллиги ошмоқда?

Нега болаларда семизлик касаллиги ошмоқда?

Болаликдан семириш инсоннинг катта ёшда ҳам ортиқча вазнга мойиллигини оширади.
11:19 / 19.04.2024
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ах…
19:27 / 18.04.2024
Сирдарёда 34,3 млрд сўмлик электр энергияни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди

Сирдарёда 34,3 млрд сўмлик электр энергияни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди

Уларга жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11:32 / 18.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!