Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги йиғилишида COVID-19 пандемиясини тугатиш масаласи муҳокама қилинди.
Унда қайд этилишича, аввалроқ ЖССТ томонидан коронавирус бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат 2023 йилда якунланишига умид билдирилганди. Аммо прогнозлар ўзини оқламади.
Хитойда кескин карантин чекловлари олиб ташлангач, касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари сони кутилмаганда кескин ўса бошлаган.
Хусусан, 2022 йил декабрь ойи бошидан жорий йил январь ойи ўрталаригача бу ерда CОВИД-19 ташхиси қўйилган 60 минг нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.
Ташкилот раҳбари Тедрос Гебреесуснинг маълум қилишича, бу дунёдаги эпидемиологик вазиятга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Жумладан, сўнгги саккиз ҳафтада жаҳон бўйича коронавирус туфайли 170 минг киши вафот этган ва ушбу рақамлар хавотирланиш учун асосли.
«Ҳозир пандемия эълон қилинган дастлабки даврларга нисбатан яхшироқ вазиятдамиз. Аммо ҳали глобал хатар чекингани йўқ, чунки дунё аҳолиси етарли даражада эмланмаган», — дейди ЖССТ раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!