Покистонда автобуснинг жарга қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. ЙТҲда яна 12 киши жароҳатланган.
“Синьхуа” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Балужистон провинсиясида содир бўлган.
Таъкидланишича, автобус ҳайдовчиси ёмғир пайтида тезликни белгиланган меъёрдан ошириб юборгани учун бошқарувни йўқотган.
Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган. Улардан баъзиларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Қайд эйтилишича, автобус Балужистон вилояти пойтахти Кветтадан Исломободга кетаётган эди. Унинг ичида 30 киши бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!