Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон 5 январь куни телефон орқали мулоқот қилдилар. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Давлат раҳбарлари мулоқот давомида Украина ва Суриядаги вазият, шунингдек, газ ҳабини яратиш масалаларини муҳокама қилишган.
Қайд этилишича, шу тариқа Эрдўғон Путинга Украина можароси атрофидаги мулоқотни ривожлантириш бўйича ташаббусларнинг ижобий натижаларини эслатиб ўтган, бу ғалла келишуви ва ҳарбий асирлар алмашинувида намоён бўлган.
Шунингдек, Эрдўғон Путинни Украинада тез орада бир томонлама ўт очишни тўхтатиш ва инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиргани маълум қилинган.
Бундан ташқари, Туркия президенти Россия раҳбарини Анқара табиий газ марказини яратиш учун зарур бўлган энергетика инфратузилмасини мустаҳкамлашда давом этаётганига ишонтирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!