Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Футбол Конфедерацияси Мусобақалар қўмитасининг бешинчи йиғилишида Қатар давлати 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги-2024 мезбони сифатида маълум қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ноябрь ойида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган Қатар бешта номзодлар орасидан (Эрон Ислом Республикаси, Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари) Қўмита томонидан танлаб олинди.
Бундан ташқари, хабарда таъкидланишича, пандемиянинг бутун Осиё бўйлаб таъсири камайиб бораётганини инобатга олган ҳолда, Қўмита ОФК Ижроия қўмитасига 2023 йилдан бошлаб Cовид-19 пандемияси даврида ОФК мусобақаларига қўлланиладиган махсус қоидаларнинг амал қилишини тўхтатишни тавсия қилишга рози бўлди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!