$
12694.96 UZS
23.12
134.66 UZS
0.02
13508.71 UZS
39.81
22° Кечаси 10°

Россия Эрон билан ҳамкорликда сунъий йўлдош учирди

16:31 / 10.08.2022

Кеча, 9 август, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 10:52 да учирилган Россиянинг “Союз-2.1б” ракетаси ёрдамида Ерни масофадан туриб зондлаш учун мўлжалланган Эроннинг “Хайём” космик кемаси нишон орбитасига муваффақиятли учирилди. Қайд этилишича, парвоз Қозоғистондаги Байқўнғир базасида жойлашган “Фригат” космодромидан туриб амалга оширилган.

“Бугунги тадбирнинг аҳамиятини ортиқча баҳолаб бўлмайди. Сунъий йўлдошнинг Эрон манфаатлари ва буйруғи билан муваффақиятли учирилиши Россия-Эрон икки томонлама ҳамкорлигида муҳим босқич бўлиб, янги ва ҳатто йирик лойиҳаларни амалга оширишга йўл очди. Россия, аввалгидек, барча манфаатдор давлатлар ва шериклар билан коинотни ўрганиш соҳасида ҳамкорликка очиқ. Ишончим комилки, коинот мавзуси сиёсий конюнктурадан (бозор фаоллиги билан тавсифланган иқтисодий вазият) ташқарида қолиши, бутун инсоният ва жаҳон илм-фани манфаати учун хизмат қилиши керак”, – деди “Роскосмос” давлат корпорацияси бош директори Юрий Борисов Эрон космик кемасининг учирилганидан сўнг.

Ушбу парвоздан сўнг унда иштирок этган ракета ва космик саноати мутахассисларининг жанговар экипажига миннатдорчилик билдирилган.

“Барчангизга бугунги муваффақиятли ишга тушириш учун қилган машаққатли меҳнатингиз учун самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бугунги кун мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда тарихий кунга айлангани учун Эрон Ислом Республикаси ҳукумати ва Эрон халқи номидан алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бугун мамлакатларимиз ўртасида коинот соҳасида янги ҳамкорликнинг бошланиши учун бурилиш нуқтаси бўлди”, – деди Эрон алоқа ва ахборот технологиялари вазири Исо Зарепур ўз навбатида.

Эрон сунъий йўлдоши билан биргаликда Россияга тегишли 16 та кичик ракеталар орбитага чиқарилган: “CubeSX-HSE-2”, “Monitor-1”, “UTMN”, “CYCLOPS”, “Siren”, “KAI-1”, “Kuzbass-300”, “Skoltech-B1”, “Skoltech-B2”, “Polytech Universe- 1”, “Polytech Universe-2”, “Vizard”, “Geoscan-Edelweiss”, “MIET-AIS”, “ISOI” вa “ReshUCube”.

Маълумотларга кўра, кичик сунъий йўлдошлар Санкт-Петербург политехника университетида, “ВОЕНМЕХ” Болтиқ давлат техника университетида ишлаб чиқарилади.

Сунъий йўлдошлар илмий ва технологик тадқиқотлар, жумладан, сунъий йўлдошлараро алоқа каналларини амалга ошириш технологияларини ишлаб чиқиш, электромагнит нурланиш даражасини ўлчаш, Ерни масофадан туриб зондлаш ҳамда экологик вазиятни кузатиш учун мўлжалланган.

Бу 2022 йилда Россия ракетасининг 12-чи ва Байқўнғир космодромидан тўртинчи учирилиши бўлди. “Союз-2.1б” ракетаси учун бу парвоз 57-чи, “Фрегат” юқори босқичи учун эса тарихда 109-чи парвоз бўлди. “Союз-2.1б” ракетаси “Прогресс” ракета-космик маркази – Лавочкин номидаги Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқарилган (Роскосмоснинг бир қисми).


Илм-фан


														
														Қирқ йил кунига қирқ варақдан асар ёзган олим

Қирқ йил кунига қирқ варақдан асар ёзган олим

Табарий тарих, фиқҳ ва тафсир ва қироат илмларидан ташқари араб шеърияти, наҳв, математика ва тиббиёт илмларини ҳам яхши ўзл…
10:29 / 17.03.2024

														
														Lenovo олти оёқли робот-итни тақдим қилди

Lenovo олти оёқли робот-итни тақдим қилди

Daystar Bot GS қидирув-қутқарув ишларида иштирок этиши мумкин.
10:30 / 13.03.2024

Компанияларнинг фикрига кўра, бу қувватлагич қишда бир ҳафта ёки ёзда бир ой иситиш эҳтиёжларини амалга ошира олади.
10:22 / 13.03.2024

														
														Хакерлар симсиз қувватлагич орқали телефонларни масофадан ёқишни ўрганишди

Хакерлар симсиз қувватлагич орқали телефонларни масофадан ёқишни ўрганишди

280°C дан юқори ҳароратда қизитувчи электромагнит шовқин яратиши мумкинлигини аниқлад
10:46 / 24.02.2024

														
														Бугун – 9 февраль буюк бобомиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун!

Бугун – 9 февраль буюк бобомиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун!

Навоий буюк шоир, тадбиркор, иқтисодчи ва миллиардер бўлган. Илк роботлар, светофор, лифт ва эскалаторлар ҳақида бобомиз ёзи…
11:29 / 09.02.2024

														
														Қайси тарихий шахсларнинг қабрлари ҳалигача топилмаган?

Қайси тарихий шахсларнинг қабрлари ҳалигача топилмаган?

Тарихдаги айрим буюк шахсларнинг қабрлари қаерда эканлиги ҳалигача аниқланмаган.
16:06 / 05.02.2024

														
														Дунёдаги ягона гигант албинос чумолихўри аниқланди

Дунёдаги ягона гигант албинос чумолихўри аниқланди

Ҳайвон бир йил давомида кузатувга олинган.
12:34 / 01.02.2024

														
														Ойдаги биринчи “СЛИМ” ой модулининг тарихий сурати эълон қилинди

Ойдаги биринчи “СЛИМ” ой модулининг тарихий сурати эълон қилинди

“Ҳуббле” ва “Спитзер” телескоплари томонидан суратга олинган.
15:04 / 28.01.2024

														
														Сунъий интеллект ичимлик суви захирасига оид хатоларни аниқлади

Сунъий интеллект ичимлик суви захирасига оид хатоларни аниқлади

Маиший кранларни ичимлик суви билан таъминлайдиган сув ҳавзаларининг 30 фоизини тартибга солган.
13:07 / 28.01.2024

														
														Энди сиз ҳам атрофни ҳайвонлар каби кўра оласиз

Энди сиз ҳам атрофни ҳайвонлар каби кўра оласиз

Бу орқали ҳайвонлар ҳақидаги тасаввурлар бойиб боради.
10:17 / 28.01.2024

Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга боради

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга боради

Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати ёзмоқда.
13:59 / 17.04.2024
Қозоғистонда талаба қиз лола терганлиги учун 11 миллион тенге жаримага тортилди

Қозоғистонда талаба қиз лола терганлиги учун 11 миллион тенге жаримага тортилди

Қайд этилишича, бу гуллар Қизил китобга киритилган .
09:45 / 17.04.2024
Қирғиз-ўзбек чегарасида махфий туннель аниқланди

Қирғиз-ўзбек чегарасида махфий туннель аниқланди

Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ хабар қилди.
09:18 / 18.04.2024
Эрдоған: Исроил Гитлердан ўзиб кетди

Эрдоған: Исроил Гитлердан ўзиб кетди

Исроил 14 мингдан ортиқ бегуноҳ болаларни ўлдирган.
16:05 / 17.04.2024
Аббосбек Файзуллаевга Италиянинг клуби қизиқиш билдирмоқда

Аббосбек Файзуллаевга Италиянинг клуби қизиқиш билдирмоқда

Аббосбекнинг Москва клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойигача мўлжалланган.
14:19 / 17.04.2024
Ўзбекистон мобил интернетнинг арзонлиги бўйича олди ўринда

Ўзбекистон мобил интернетнинг арзонлиги бўйича олди ўринда

Ўзбекистон дунёда 5-ўринда энг арзон мобил интернетга эга эканлиги кўрсатилган.
10:22 / 17.04.2024
Асабийлашиш саратон касаллигига сабабчи бўлиши мумкин

Асабийлашиш саратон касаллигига сабабчи бўлиши мумкин

АҚШнинг “Колд-Спринг-Харбор” лабораторияси олимлари ўтказган тадқиқот давомида стресс ва саратон касаллиги ўртасидаги боғлиқ…
15:48 / 17.04.2024
Дональд Трамп Нью-Йоркда Польша президенти билан учрашди

Дональд Трамп Нью-Йоркда Польша президенти билан учрашди

Трамп видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.
10:46 / 18.04.2024
18 апрел куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

18 апрел куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
17:01 / 17.04.2024
Марокаш мисли кўрилмаган қурғоқчиликдан азият чекмоқда

Марокаш мисли кўрилмаган қурғоқчиликдан азият чекмоқда

Жорий йилда экин майдонлари 2023 йилга нисбатан 31 фоизга камайган.
14:12 / 18.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!