Ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси томонидан мамлакат ҳудудида фаолияти тақиқланган мусиқий гуруҳлар ва санʼаткорлар рўйхати тарқалмоқда. Ушбу рўйхатдан хонанда Земфира Рамазанова, Оксимирон, “Каста” гуруҳи, Манижа, Валерий Меладзе ва Моргенштерн ҳам ўрин олган.
Хабарларга кўра, рўйхат ҳақида расмий маʼлумот берилмаган, бироқ консерт ташкилотчиларига унинг мавжудлиги ва доимий равишда тўлдириб турилишини айтишган.
Аввалроқ, Кремл вакиллари ушбу рўйхат ҳақида ҳеч нима билмасликларини маʼлум қилгандилар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!