$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Россияда ўзбекистонлик эркак “Камаз”да полиция биносига ҳужум қилди

15:31 / 13.09.2023

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси юк машинасида полиция биносига ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 12 сентябрга ўтар кечаси ҳайдовчи “Камаз” юк машинасида Дзержинск шаҳридаги 2-сон полиция таянч пункти биносига яқинлашиб, машинага ўрнатилган манипулятор кран ёрдамида бетон блокни кўтариб, бинога зарба беришни бошлаган. Биринчи зарба кириш эшигига, яна бири деворга урилган. Оқибатда, полициячилар бино ичида қамалиб қолган, ҳайдовчи эса воқеа жойидан қочиб кетган.

Полиция бўлимида “Қалъа” режими, шаҳарда эса “Қўлга олиш” операцияси бошланган. Орадан 2 соат вақт ўтиб, ҳайдовчи қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 24 марта ўқ узиб, транспорт воситасининг ғилдирагини тешиш орқали уни тўхтатиб қолган.

Полиция бош бошқармаси Ўзбекистон фуқаросининг Россия Федерацияси ҳудудида қонуний бўлиб турганига аниқлик киритди. Нима учун у полиция бўлимига ҳужум қилгани ҳозирча номаълум. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сабабларни ўрганмоқда.

Ҳозирда айбланувчига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси (безорилик, яъни фуқароларга нисбатан зўравонлик таҳдиди билан содир этилган, жамиятга нисбатан аниқ ҳурматсизликни ифодаловчи жамоат тартибини қўпол равишда бузиш) 1-қисми “а” банди билан жиноят иши очилган.

Ҳибсга олинган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Жаҳон


														
														2025 йил июль ойидан бошлаб Қирғизистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланади

2025 йил июль ойидан бошлаб Қирғизистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланади

Қирғизистон етакчиси матбуот хизматининг хабарига кўра, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2025 йил 1 июлдан бошлаб мамлак…
17:35 / 23.11.2024

														
														Трамп Украинага ёрдам кўрсатишга мажбурми?

Трамп Украинага ёрдам кўрсатишга мажбурми?

“АҚШ Конгресси Киевга ёрдам бериш тўғрисидаги қонунни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда, шундан сўнг Трамп лавозимга киришиб, ун…
12:41 / 23.11.2024

														
														Исроил Ғазодан кўра Ливанда сулҳ тузишни афзал билади

Исроил Ғазодан кўра Ливанда сулҳ тузишни афзал билади

The New York Times газетасининг хабар беришича, Исроил ва Ливан ўртасидаги мумкин бўлган келишувнинг тафсилотлари маълум бўл…
09:21 / 23.11.2024

														
														Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Бу ҳақда Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
08:29 / 23.11.2024

														
														Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024

														
														Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024

														
														Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанесе расмий веб-сайтида хабар берилган.
18:27 / 21.11.2024

														
														АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ ҳарбий бюджетини таҳлил қилиб, ўз арсеналини модернизация қилиш учун Киевга эскирган ATACMS ракеталарини юборгани айтилм…
11:34 / 21.11.2024

														
														Трамп Starship ракетаси синовида иштирок этди

Трамп Starship ракетаси синовида иштирок этди

Парвоз Бока-Чикадаги космодромдан амалга оширилди.
20:00 / 20.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.
14:09 / 23.11.2024
“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрис…
14:19 / 22.11.2024
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024
Макгрегор жинсий тажовузда айбдор деб топилди

Макгрегор жинсий тажовузда айбдор деб топилди

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Дублин юқори суди қарорига кўра, жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилг…
10:27 / 23.11.2024
Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024
Исроил Ғазодан кўра Ливанда сулҳ тузишни афзал билади

Исроил Ғазодан кўра Ливанда сулҳ тузишни афзал билади

The New York Times газетасининг хабар беришича, Исроил ва Ливан ўртасидаги мумкин бўлган келишувнинг тафсилотлари маълум бўл…
09:21 / 23.11.2024
Зумерлар аслида ким?

Зумерлар аслида ким?

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши нат…
10:31 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!