$
12697.00 UZS
2.04
135.05 UZS
0.39
13547.70 UZS
38.99
22° Кечаси 10°

Саломатлик учун хавфли мевалар ҳақида биласизми?

15:20 / 05.10.2022

Мевалар витаминнинг кони бўлгани билан уларнинг барчасини чекланмаган миқдорда истеъмол қилиб бўлмайди. Айримлари шу қадар ширинки, қондаги қанд миқдорини ошириб, организмга зарарли таъсир кўрсатиши исботланган. Шунинг учун ҳам иккинчи ёки учинчи бананни ейиш учун қўлга олганда бу билан танангизга хавф туғдираётганингиз ёдда турсин. Мевалардан, айниқса, озиш истагида юрганлар эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки улар таркибидаги асосий модда – углеводлар, чиройли қоматнинг асосий душманидир.

Қайси меваларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлган маъқул.

Энг ширин мева, бу – манго саналади. Унинг 100 граммида 14 грамм шакар ва 70 грамм калория мавжуд. Агар жуда егингиз келаётган бўлса, ананас ва киви билан аралаштириш мумкин.

100 грамм гилос таркибида ҳам 17 грамм шакар бўлади. Ундан қандли диабетга чалинганлар узоқроқ юришлари керак. Бундан ташқари, гилос қорин дам бўлишига ҳам олиб келади.

Банан таркибида эса 16 грамм шакар мавжуд. У бошдан-оёқ углеводлардан ташкил топган. Организм учун энг кўп фойда келтирадигани, яшилсифат банан ҳисобланади. Унда шакар камроқ, клетчатка эса кўпроқ бўлади. Бироқ бу турдаги бананни нордон бўлгани учун ҳамма ҳам ея олмайди.

Кокос таркибида эса 283 калория жамланган. Турган-битгани ёғдан иборат мева. Гарчи, кокос энг мазали десерт саналса ҳам, у жуда калорияли ҳисобланади. Агар десертни бирор мева билан безамоқчи бўлсангиз, яхшиси киви ва қорағатдан фойдаланинг. Уларнинг кўриниши чиройли, калорияси эса деярли йўқ.

Апельсинлар таркибида эса шакар ва калория унча кўп эмас, бироқ унинг шарбати тиш эмалини емириши мумкин. Шунинг учун ҳар доим ҳам янги чиқарилган апельсин шарбатини ичиш тавсия қилинмайди.

Клюква шарбати эса буйраги оғрийдиган одамларга шифо бўлади. 100 грамм мева таркибидаги 123 калория меванинг тўйимлилигини яна ҳам оширади.

Агар сиз ушбу меваларни кам миқдорда ёки бошқа нордонроқ мевалар билан бирга истеъмол қилсангиз, зарар қилмайди. Клюкванинг эса шарбатидан кўра, компоти фойдалироқдир. Шунингдек, парҳезшунослар меваларни ўз пишадиган мавсумидан бошқа пайтда истеъмол қилишни тавсия қилмайди. Чунки уларга айниб қолмаслиги учун махсус воситалар ёрдамида ишлов берилади. Шунинг учун мева ва сабзавотларни ҳар доим ўз мавсумида еган яхшироқ. Музлатилган мевалардан ҳам узоқроқ юришга ҳаракат қилинг. Мавсуми ўтиб кетган мангодан кўра, оддийгина сабзи шарбати фойдалироқдир.


саломатлик


														
														Икки тиллилик Альтсгеймердан ҳимоя қилиши мумкин

Икки тиллилик Альтсгеймердан ҳимоя қилиши мумкин

Икки тильдан фойдаланиш одамларни маълум даражада кексаликдан ҳимоя қилиши узоқ вақтдан бери маълум.
14:00 / 23.03.2024

														
														Саратон касалликларида энг фойдали егулик

Саратон касалликларида энг фойдали егулик

Олимлар томонидан тадқиқот ўтказилди.
13:43 / 14.03.2024

														
														Стрессдан тез чиқиб кетса бўладими?

Стрессдан тез чиқиб кетса бўладими?

Стрессдан тез чиқиб кетиш учун тавсиялар.
13:23 / 02.03.2024

														
														Ёшликни камида 5 йилга узайтиришга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Ёшликни камида 5 йилга узайтиришга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Шундай қилиб, мутахассислар овқатланиш учун идеал формулани аниқлашга муваффақ бўлишди.
11:25 / 01.03.2024

														
														Микротўлқинли печда қиздирилмаслиги керак бўлган таомлар рўйхати

Микротўлқинли печда қиздирилмаслиги керак бўлган таомлар рўйхати

Tабиий ёғлар қиздирилганда транс ёғларга айланади.
15:04 / 24.02.2024

														
														Ўта кучли уйқучанлик касаллик бўлиши мумкин

Ўта кучли уйқучанлик касаллик бўлиши мумкин

Нарколепсия - бу уйқу бузилишлари гуруҳидаги сурункали касаллик.
12:11 / 22.02.2024

13:18 / 15.02.2024

														
														Аллергия нимадан қўрқади?

Аллергия нимадан қўрқади?

Таиландлик олимларнинг таъкидлашича, аллергик таъсирланишлар биз истеъмол қиладиган қатиққа тескари пропорционалдир.
11:42 / 14.02.2024

														
														Соғликка зарар етказадиган хато

Соғликка зарар етказадиган хато

Ювиш воситаларида мавжуд бўлган моддалар танага зарарли бўлишини билармидингиз? У қўл терисида қичишиш ва жиддий дерматитни …
10:21 / 14.02.2024

														
														Коллаген ростдан фойдалими ёки шунчаки пулни беҳуда сарфлашми?

Коллаген ростдан фойдалими ёки шунчаки пулни беҳуда сарфлашми?

Ёш ўтган сари инсон танаси камроқ коллаген ишлаб чиқаришни бошлайди.
17:14 / 09.02.2024

Бу ҳам қизиқ

Нукус–Истанбул–Нукус йўналиши ишга тушади

Нукус–Истанбул–Нукус йўналиши ишга тушади

Ушбу йўналиш бўйича авиақатновлар 3 июндан бошлаб амалга оширилади.
21:10 / 19.04.2024
Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди?

Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди?

Жумейрада ороллари турар жой комплекси 16 та вилладан иборат бўлиб, 46 та сунъий ороллар устида жойлашган.
15:24 / 20.04.2024
Ўзбекистон поездларида сайёҳлар учун люкс вагонлар ишга тушди

Ўзбекистон поездларида сайёҳлар учун люкс вагонлар ишга тушди

Иккинчиси ҳозирда Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.
15:35 / 20.04.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи иккита жиноятда гумонланаётгани юзасидан расмий изоҳ берилди

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи иккита жиноятда гумонланаётгани юзасидан расмий изоҳ берилди

Мерей Омонбоева Палатанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда - Савдо-саноат п…
16:40 / 19.04.2024
21 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

21 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21-апрел куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради,…
15:49 / 20.04.2024
Қирғизистон ТИВ фуқароларини Исроил, Эрон, Ливан, Сурия, Ироқ ва Фаластин ҳудудларига боришдан тийилишга чақирди

Қирғизистон ТИВ фуқароларини Исроил, Эрон, Ливан, Сурия, Ироқ ва Фаластин ҳудудларига боришдан тийилишга чақирди

Шунингдек, вазирлик элчихоналарининг фавқулодда телефон рақамлари мавжуд бўлиб, улар орқали минтақадаги Қирғизистон фуқарола…
15:08 / 19.04.2024
“Ўзбекконцерт” Лола билан суҳбат ўтказди

“Ўзбекконцерт” Лола билан суҳбат ўтказди

Лола Юлдашева билан унинг кийиниш маданияти бўйича олиб борилган суҳбат юзасидан тарқалган видеога муносабат билдирди.
11:37 / 20.04.2024
Президентлар элчихонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар

Президентлар элчихонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар

Икки Президент Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар.
15:13 / 19.04.2024
Доимий манипуляциянинг салбий томонлари

Доимий манипуляциянинг салбий томонлари

Манипуляция жабрланувчи учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.
13:59 / 19.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!