Кеча, 31 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт (Сергели) туманида 12 яшар қизча бедарак йўқолгани ҳамда кўнгиллилар, маҳалла аҳли ва ички ишлар ходимлари томонидан қидирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Блогер Шаҳноза Соатованинг маълум қилишича, кечаси 2:30 ларда қидирув тўхтатилган, қизчанинг мурдаси маҳалласидан, аниқроғи ўзи яшайдиган уй яқинидан топилган.
Ушбу маҳалладаги хонадонлардан бирига ўрнатилган видеокузатув камерасидаги ёзувлар текширилганда қизалоқ боши берк кўча томонга юраётгани, бироқ ортидан бир эркак унга томон қўлини кўтариб нимадир деётгани акс этган.
Таъкидланишича, бу қизча тириклигида кўринган охирги видео. Шундан сўнг қизчани ҳеч ким кўрмаган – унинг мурдаси ярим тунда яшаш хонадони яқинидан топилган.
“Маҳалла аҳлида ҳар хил гаплар юрибди. Кимлардир гумонланиб ҳибсга олингани, видеодаги эркак аввал қамалиб чиққани айтиляпти”, – дея ёзган Соатова ўз Телеграм каналида.
Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!