$
12697.00 UZS
2.04
135.05 UZS
0.39
13547.70 UZS
38.99
22° Кечаси 10°

Сеулда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея ҳукуматлараро қўмитасининг 11-йиғилиши бўлиб ўтди

06:51 / 26.11.2021

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Сеул шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея Ҳукуматлараро қўмитаси (ҲҚ)нинг 11-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири Мун Сун Ук ҳамраислик қилди.

Йиғилишда икки мамлакатнинг асосий вазирликлари, идоралари, тегишли агентликлари ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

Қайд этилишича, йиғилиш давомида инвестициялар, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани ривожлантириш, энергетика, ахборот-коммуникация соҳаси ва соғлиқни сақлаш йўналишларида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Конструктив мулоқот кун тартибининг асосий бандлари юзасидан фикр алмашиш имконини берди. Ҳар икки томоннинг кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ва биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар, ташаббус ва дастурлар сонини кўпайтиришга қатъий содиқлиги билдирилган.

Тадбир дастури доирасида сўзга чиққан ҲҚ ҳамраислари коронавирус пандемиясининг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсирига қарамасдан, ривожланиш суръатларини сақлаб қолган икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг барқарор хусусиятини қайд этдилар. Корея томони Ўзбекистонга ижтимоий-иқтисодий ривожланиш миллий дастурларини амалга оширишда ёрдам беришга содиқлигини ҳамда ўзаро ҳурмат асосида ва икки мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли стратегик шерикликка тайёр эканини билдирган.

Бундан ташқари, инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида Эркин савдо тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши борасида маслаҳатлашувларни фаоллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини соҳасидаги ҳамкорлик, инфратузилмавий ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва савдо соҳаларида инновацион технологияларни жорий этиш, геология-қидирув, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, металлургия ва тўқимачилик саноати соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилди ва ҳар томонлама кўриб чиқилган.

Шунингдек, учрашув якунида тадбир давомида эришилган асосий келишувлар ва икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг асосий механизмларини акс эттирувчи якуний баённома имзоланган.


Сиёсат


														
														Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан шериклик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
19:18 / 15.04.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди.
18:57 / 15.04.2024

														
														Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурса…
13:56 / 15.04.2024

														
														Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

“АҚШ Украинага ҳаддан ташқари эътибор қаратмоқда”.
15:40 / 05.04.2024

														
														Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Россия агентликлари Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб хабар қилмоқда.
13:38 / 05.04.2024

														
														“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

Бу ҳақда бош вазир Густаво Адрианзен маълум қилди.
09:39 / 31.03.2024

														
														ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Учрашувларда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-ша…
09:31 / 13.03.2024

														
														Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири Фумио Кисида қабулида бўлди.
10:45 / 08.03.2024

														
														Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистон х…
15:05 / 23.02.2024

														
														Озарбайжоннинг Арманистонни ўққа тутиши оқибатида арман аскарлари яраланган

Озарбайжоннинг Арманистонни ўққа тутиши оқибатида арман аскарлари яраланган

Маълум қилинишича, воқеа Сюник туманидаги Неркин Ханд қишлоғида содир бўлган.
13:04 / 13.02.2024

Бу ҳам қизиқ

Асабийлашиш саратон касаллигига сабабчи бўлиши мумкин

Асабийлашиш саратон касаллигига сабабчи бўлиши мумкин

АҚШнинг “Колд-Спринг-Харбор” лабораторияси олимлари ўтказган тадқиқот давомида стресс ва саратон касаллиги ўртасидаги боғлиқ…
15:48 / 17.04.2024
Аббосбек Файзуллаевга Италиянинг клуби қизиқиш билдирмоқда

Аббосбек Файзуллаевга Италиянинг клуби қизиқиш билдирмоқда

Аббосбекнинг Москва клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойигача мўлжалланган.
14:19 / 17.04.2024
Данияда XVII асрга оид биржа биноси ёниб кетди

Данияда XVII асрга оид биржа биноси ёниб кетди

1615 йилда қурилган бинода Дания Савдо-саноат палатасининг бош қароргоҳи жойлашган.
10:03 / 17.04.2024
Япония аҳолиси кетма-кет ўн учинчи йил камайиб бормоқда

Япония аҳолиси кетма-кет ўн учинчи йил камайиб бормоқда

2023 йил октябрь ойида Япония аҳолиси 124,35 миллион кишини ташкил этди.
12:01 / 17.04.2024
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади

Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади

Шу жумладан сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади.
16:13 / 18.04.2024
Қозоғистонда талаба қиз лола терганлиги учун 11 миллион тенге жаримага тортилди

Қозоғистонда талаба қиз лола терганлиги учун 11 миллион тенге жаримага тортилди

Қайд этилишича, бу гуллар Қизил китобга киритилган .
09:45 / 17.04.2024
Ўзбекистон мобил интернетнинг арзонлиги бўйича олди ўринда

Ўзбекистон мобил интернетнинг арзонлиги бўйича олди ўринда

Ўзбекистон дунёда 5-ўринда энг арзон мобил интернетга эга эканлиги кўрсатилган.
10:22 / 17.04.2024
Австралиялик эркак қайиқда эмас, қовоқда дарёдан сузиб ўтди

Австралиялик эркак қайиқда эмас, қовоқда дарёдан сузиб ўтди

Қовоқ “Тормунд” деб номланган.
14:07 / 18.04.2024
Литва аҳолиси қариб бормоқда

Литва аҳолиси қариб бормоқда

Бу меҳнат бозорига салбий таъсир қилмоқда.
10:14 / 17.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!