Хитойнинг Шарқий провинсияларида номаълум вирус тури аниқланди.
Янги “Лангя ҳенипавируси” (ЛайВ) Шандун ва Хенан провинсияларида 35 нафар беморда аниқланган.
Беморда иситма, чарчоқ ва йўтал каби аломатлар кузатилади. Улар ҳайвонлардан вирус юқтиргани тахмин қилинмоқда.
ЛайВнинг одамлар орасида юқиши мумкинлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай далил йўқ.
Тадқиқотчилардан бири ЛайВ билан касалланиш ҳолатлари ҳозиргача ўта жиддий бўлмаганини, шунинг учун ваҳима қўйишнинг ҳожати йўқлигини айтди. Бироқ, олимнинг сўзларига кўра, табиатда мавжуд бўлган кўплаб вируслар одамларга юққанда олдиндан айтиб бўлмайдиган натижаларга тайёр туриш керак.
Келтирилишича, ЛайВ синовдан ўтган кемирувчиларнинг 27 фоизида касаллик аниқланган, итларнинг тахминан 5 фоизи ва эчкиларнинг 2 фоизи ижобий натижа берган.
Тахминларга кўра кемирувчи ҳайвонлар вирус ташувчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!