Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йилги “Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони” (“The Muslim 500”) китобига киритилди.
2023 йилги рўйхатга, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг собиқ раиси, марҳум Усмонхон Алимов ҳам киритилган.
Ушбу рўйхатдан Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев ҳам ўрин олган.
Маълумот учун, “Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони” китоби Иорданиянинг Амман шаҳридаги Қироллик Ислом стратегик тадқиқотлар маркази томонидан 2009 йилдан буён тузиб келинади.
Қайд этиш мумкин, ушбу рўйхатда Саудия Арабистони қироли Шайх Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани, Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўған, Марокаш қироли Муҳаммад VI, БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зайид Ал Наҳён, Саудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ва шу каби давлат раҳбарлари дастлабки қаторларда зикр этилган.
Шунингдек, Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане, Поль Погба, Зинедин Зидан, Карим Бензема, Ҳабиб Нурмагомедов, Сами Юсуф, Амирхон, Майк Тайсон ҳамда машҳур блогер Ҳаби Лейм сингари спорт ва маданият вакиллари ҳам китобдан ўрин олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!