Туркманистон пойтахтида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, унда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Икки томонлама савдо ҳажмининг ортишига кўмаклашиш, саноатда янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, икки мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш мақсадида ҳамкорликнинг институционал механизмларини фаоллаштириш муҳим экани таъкидланган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон етакчилари Афғонистондаги бугунги вазиятдан келиб чиқиб минтақа кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин мулоқотни давом эттириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратганлар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!