$
12711.00 UZS
21
136.31 UZS
0.36
13538.49 UZS
12.22
22° Кечаси 10°

Шавкат Мирзиёев Шарл Мишел билан телефон орқали суҳбатлашди

17:26 / 04.07.2022

Бугун, 4-июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши президенти Шарл Мишел билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас демократик ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишларни амалга оширишга кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун алоҳида миннатдорлик билдирган.

Еврокенгаш Президенти, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш сари очиқ ислоҳотлар йўлини давом эттириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.

Шу маънода Қорақалпоғистондаги вазиятнинг баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида қайд этилган. Шарл Мишел жиноий унсурлар томонидан уюштирилган тартибсизликлар натижасида қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.

Шунингдек, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг тайёрланишини якунига етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

“Преференсиялар бош тизими плюс” афзалликларидан фойдаланган ҳолда ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар амалий ҳамкорликнинг аниқ дастур ва лойиҳаларини, энг аввало, “яшил иқтисодиёт”, рақамлаштириш, инновациялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, экология, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида илгари суриш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Марказий Осиё минтақасида юзага келаётган вазият ҳамда ЕИ тузилмалари билан кўп томонлама мулоқотнинг даражасини янада юксалтириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзаро боғлиқликни кучайтириш, шунингдек, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шу жумладан Афғонистонда мустаҳкам тинчлик қарор топишига кўмаклашиш ва унинг халқига қўлдан келганча ёрдам кўрсатишга қаратилган йирик халқаро тадбирларни мамлакатимизда ташкил этиш масаласи қўллаб-қувватланди.


Ўзбекистон


														
														Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

У 25-28 апрель кунлари оралиғида бўлиши мумкин.
12:58 / 23.04.2024

														
														Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар маълум қилинди

Унда энг етакчи Хитой давлати бўлмоқда.
12:43 / 23.04.2024

														
														Мирзиёев Тўқаевга ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Тўқаевга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23-апрел куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев била…
12:33 / 23.04.2024

														
														Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2000 метр баландликда қор кўчиши мумкин.
17:45 / 22.04.2024

														
														23 апрель куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

23 апрель куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 23 апрель, сешанба куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
15:22 / 22.04.2024

														
														Миробод туманидаги Авлиё ота кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилади

Миробод туманидаги Авлиё ота кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилади

“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилами…
08:48 / 22.04.2024

														
														22 апрель куни қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

22 апрель куни қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 апрел куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади,…
18:17 / 21.04.2024

														
														Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қ…
16:22 / 21.04.2024

														
														Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланган.
15:17 / 21.04.2024

														
														Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

Консулхона кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларига қарши тавсиялар берган.
14:27 / 21.04.2024

Бу ҳам қизиқ

Музқаймоқ сотиш тақиқланмоқда

Музқаймоқ сотиш тақиқланмоқда

Бу тартиб кузгача кучда бўлади.
15:11 / 22.04.2024
Профессионал бўлмаган ҳакам туфайли ногирон бўлиб қолган боксчи

Профессионал бўлмаган ҳакам туфайли ногирон бўлиб қолган боксчи

Қандай қилиб битта жанг ёш чемпионнинг ҳаётини ўзгартириб юборди?
10:54 / 22.04.2024
Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
15:13 / 23.04.2024
VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

21 апрель куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқар…
14:32 / 22.04.2024
Ироқ АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига бешта ракета учирди

Ироқ АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига бешта ракета учирди

21 апрел, якшанба куни Ироқнинг Зуммар шаҳридан Суриянинг шимоли-шарқидаги АҚШ ҳарбий базасига камида бешта ракета учирилди,…
09:30 / 22.04.2024
Буюк Британия Украинага энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини жўнатади

Буюк Британия Украинага энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини жўнатади

Риши Сунак сешанба куни Полшага ташрифи доирасида Украинага 500 миллион фунт стерлинглик янги ҳарбий ёрдам пакетини расман э…
12:40 / 23.04.2024
ТikTok АҚШда бутунлай тақиқланди

ТikTok АҚШда бутунлай тақиқланди

Россияда блокланиши таклиф қилиняпти.
10:49 / 22.04.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар маълум қилинди

Унда энг етакчи Хитой давлати бўлмоқда.
12:43 / 23.04.2024
АҚШдаги ўртача иш ҳақи нечи пул?

АҚШдаги ўртача иш ҳақи нечи пул?

Америкадаги ўртача ойликлар билан танишинг.
15:59 / 22.04.2024
Ҳайвон ёғи фойдалими ёки ўсимлик мойи?

Ҳайвон ёғи фойдалими ёки ўсимлик мойи?

Омега-3 асосан денгиз балиғи, зиғир уруғи ва ёнғоқ таркибида кўп бўлади.
10:33 / 22.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!