Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув аввалида ЕИнинг юқори даражадаги вакили давлатимиз раҳбарига Европа кенгаши раиси Шарл Мишел ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляеннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Келтирилишича, икки томонлама мулоқотлар, шу жумладан иқтисодиёт, қонун устуворлиги, демократик янгиланишлар, инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилган.
Шу ойда «Ўзбекистон — ЕИ» ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.
Учрашувда ўзаро савдо ҳажми жадал ортиб, Европа етакчи компанияларининг илғор тажрибаси ва технологияларини жалб қилган ҳолда йирик инвестиция лойиҳалари устида иш олиб борилаётгани таъкидланган.
Таълим, хавфсизлик соҳаларида, терроризм ва наркотрафикка қарши курашиш борасида муҳим қўшма дастурлар амалга оширилаётгани айтилган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларни якунлаш ва уни тез фурсатда қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!