Сирдарёда сувда чўкиб кетаётган вояга етмаган бола қутқариб қолинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот вазирлиги хабар берди.
Кеча, 15 июль куни соат 19:45 да Сирдарё вилоят ФВБ марказий-диспетчерлик хизматига Янгиер шаҳар “Жанубий Мирзачўл” каналида 13 ёшли бола ўз эҳтиёцизлиги оқибатида сувда оқиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, ФВБ қутқарувчилари ва ИИБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб келишган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида вояга етмаган фуқаро ФВБ қутқарувчилари томонидан соғ-омон сувдан олиб чиқилиб, унга психологик ёрдам кўрсатилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча ота-оналарга фарзандларини қаровсиз қолдирмасликларини ва белгиланмаган жойларда чўмилишларига рухсат бермасликлари таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!