$
12711.00 UZS
21
136.31 UZS
0.36
13538.49 UZS
12.22
22° Кечаси 10°

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан Ўзбекистоннинг ўтмиши ва келажаги, ички ва ташқи сиёсати ҳақида

16:54 / 17.11.2021

Xabardor.uz’нинг навбатдаги меҳмони сиёсатшунос Камолиддин Раббимов. 

 

Камолиддин Муҳиддин ўғли Раббимов
1977 йил 14 октябрда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган.
1994–1999 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети Таржимонлик факултети Шарқ тиллари бўлимини тугатиб, 1999–2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясида аспирант сифатида сиёсатшунослик фанининг “сиёсат фалсафаси” йўналиши бўйича ўқиган, илмий тадқиқотлар олиб борган.
Шунингдек, 2005–2006 йилларда Полшанинг Варшава Университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича тингловчи сифатида тадқиқотлар олиб борган.
2000–2001 йилларда Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида илмий тадқиқотчи, 2001–2004 йилларда “Ижтимоий фикр” социологик тадқиқотлар марказида илмий тадқиқотчи, 2004–2005 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида катта илмий ходим бўлган.
Камолиддин Раббимов 2007–2021 йилларда Франсияда яшаб, илмий-ижодий ишлар билан шуғулланиб келган.

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан Ўзбекистоннинг ўтмиши ва келажаги, ички ва ташқи сиёсати ҳақида суҳбатлашдик. 

Мухбир: Ўзбекистонликлар яқинда Президентлик сайловида қатнашди. Бу жараён Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳаққоний ва демократик тарзда ўтди дейилса, бу борада Европа Иттифоқи ва АҚШлик кузатувчиларнинг фикри бошқачароқ бўлди.

Хўш, бу ўринда Ўзбекистон томони ҳақиқатда кейинги сайловларда ўзгаришлар қилиши керакми ёки халқаро кузатувчилар ошириб юбордими?

Камолиддин Раббимов: Биласизми бу ерда бир қанча нуқталар бор. Ўзбекистонда иккинчи маъмурият даврида ижтимоий ва сиёсий тафаккурда жиддий ўзгаришлар бошланган.  Биз қаттиқ авторитаризм давридан чиқдик. Лекин ҳали тўлақонли либерал-демократик кайфиятга ёки сиёсий вазиятга етиб келганимиз йўқ. Яъни одамларнинг онгидаги сиёсий тафаккурда ўзгаришлар одатда жуда ҳам тез содир бўлмайди. Демак, халқаро ташкилотларнинг айтаётгани ҳам тўғри ва Ўзбекистон ўзининг шу кундаги мавжуд вазиятидан келиб чиқиб ўтказилган сайловларни легитим дейиш ҳам аслида тўғри.

– Ўзбекистон учун келётган 5 йил ўтган 5 йилдан нимаси билан фарқ қилади? Бизни нималар кутяпти?

– Биринчи 5 йиллик, айниқса, Шавкат Мизиёев ҳокимиятга келганда, жамиятимизда иккинчи маъмуриятнинг сиёсий курси қандай бўлар экан, деган савол бор эди. Бугун мана шу саволга биз жавоб олдик.  Шавкат Мизиёев ижтимоий тафаккурни қўрқув билан бойитиш сиёсатидан воз кечди. Қаттиқ авторитаризм сиёсатидан воз кечди. Ҳавфсизлик ва барқарорликни механик куч билан таъминлаш истиқболи йўқ эканлигини жамиятга кўп марта билдирди. Жиддий ислоҳотлар сиёсатини бошлади ва бу Ўзбекистон учун жуда ҳам катта муваффақият ҳамда жамият учун катта бонус. Айни пайтда, ҳали биласизми, сиёсий тизим шаклланиши учун марказий ҳокимият анча ишлашга тўғри келади. Масалан, биринчи маъмурият йигирма беш йиллик бошқарувда асосан биринчи ўн йилликда бошқарув стилини шакллантирди. Кейинги ўн йилликда бу механизм ўзининг фаолиятини давом эттирди. Демак, мана иккинчи маъмурият ҳам ўзининг бошқарув стилини бугун шаллантириб улгурди. Бугун Ўзбекистонда сўз эркинлиги анчагина жадал давом этяпти. Ўзбекистон бошқарувида мулозимлар синфи жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш орқали ўзининг легитимлигини, қонунийлигини ҳамда фаолиятини тушунишга ва тушунтиришга, оқлашга ҳаракат қиляпти. Бу жуда ҳам яхши нарса.

Президент Мирзиёев инаугурациясида барча номзодлардан ўз электорати конституциявий ислоҳотлар ўтказишни сўраганини айтиб ўтди. Сиз конституциявий ислоҳотларни айнан қайси боблари ёки моддаларида кўришни хоҳлардингиз?

(Маълумот учун конституциямиз жами 14 марта ўзгаришга учради ва унинг аксарият қисми 19-боб, яъни Президент бобига тегишли).

– Президентнинг ваколатлари биринчи маъмурият даврида бироз кенгайтирилди, аниқлаштирилди ва баъзан торайтирилди. 2002 йилги референдумдан кейин Вазирлар Маҳкамасининг раиси айни пайтда Президент эди. Ундан кейин ижроия ҳокимиятдаги вазифалар тақсимланди. Вазирлар Маҳкамасига раислик қилиш бош вазирга юклатилди. Яъни сиёсий бошқарув ваколатлари, хавфсизлик Президентнинг ўзида қолди. Лекин ижтимоий ва иқтисодий вазифалар Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. Умуман, бу ислоҳотга жудаям катта эҳтиёж бор деб ўйлайман. Ўзбекистон 1990 йилларнинг бошидан ҳозирга қабул қилган Конституцияси ўша даврдаги маълум бир хавотирлар ва ўша даврдаги сиёсий тафаккурларни ўзида акс эттиради, холос. Лекин бугун вазият ўзгарди. Дунёда ҳам, Ўзбекистонда ҳам вазият ўзгарди.

Янги Ўзбекистон атамаси ҳақида: умуман биз ҳозирги ҳукумат таркиби билан, эътибор беринг, уларнинг аксарияти 60-65 ёшдан ошганлар, Янги Ўзбекистон қура оламизми?

– Янги Ўзбекистон деган атамани ўзига бир тўхталиб ўтсак. Янги Ўзбекистон бу Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон жамиятига, 35 миллионлик Ўзбекистонга таклиф қилинаётган концептуал ғоя ва лойиҳа, яъни бу таъкид эмас. Ўзбекистон янги бўлди деган бир таъкид эмас. Ўзбекистон янги бўлиши керак ва ҳокимият шунга интилади, деган бир интилиш аслида. Демак, бу дегани Ўзбекистон биринчи маъмурият даврида қилган хатоларига қайтмайди, дегани. Ўзбекистон қаттиқ авторитаризмга бормайди, ундан воз кечади, инсон ҳуқуқлари ва ислоҳотлари йўлидан кетади, деган лойиҳа, ташаббус ва таклиф. Жамият, мутафаккирлар ва фуқаролик жамияти буни жон-жон деб қабул қилиши, қўллаб-қувватлаши ва ўзининг энергиясини шу томонга йўналтириши керак.

Жамият кутаётган кадрлар сиёсати биринчи маъмурият даврида узоқ муддат бошқарувда ишлаган ва шу даврда тафаккури қотган шахслар бугунги ислоҳотларга нисбатан иккиламчи муносабатда бўляпти дейишимиз мумкин. Яъни улар ҳар сафар у ёки бу тадбирни кўришда табиий равишда ўша сиёсий инстинктдан келиб чиқиб, бугунги сиёсий кайфият қандай, деб иш кўради.

– Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати: Каримов даври, Мирзиёевнинг дастлабки 5 йили ва ҳозир. Халқаро майдонда Ўзбекистон имиджи қандай? Сиз бир ўринда Ўзбекистонни хорижликларга Россия ёки Афғонистон орқали таништирамиз дегандингиз…

– Кейинги 5 йилда Ўзбекистоннинг имиджи жиддий ўзгараётган бир давлат. Ўзбекистонга нисбатан биринчи маъмурият даврида охирги ўн йилликда 2005 йилдан 2016 йилга қадар Ўзбекистон ниҳоятда иҳоталанган ва изоляцияланган бир давлат шаклига тушиб қолди. Ўзбекистон минтақадаги Мрказий Осиёдаги лидерликни тўлақонли бой берган давлат бўлиб қолди. Ўзбекистонни ташқи дунё лидерлари зиёрат қилмай қўйган, яъни Тошкентга келмай қўйган бир ҳолатни кузатдик ва биринчи маъмуриятнинг кейинги ўн йиллигида ташқи дунёга, ҳаттоки, таклиф ҳам қилинмади. Демак, мана шу даврни Ўзбекистон учун жуда катта ютқазиш, геосиёсий давр деб айтимиз мумкин.

– Афғонистон масаласи: афғон ерлари орқали денгизга чиқиш йўлимиз қанчалик умидли? Бу лойиҳада асосий ҳамкоримизнинг Россия бўлаётгани бу келажак умидимизга қандай таъсир қилади?

– Энди бу масалада асосий ҳамкоримиз Россия бўляпти деган фикрга шахсан мен тўлақонли қўшилмайман. Сабаби Россиянинг Афғонистондаги геосиёсий қараши ва лойиҳаси бизнинг манфаатларимиздан бироз фарқ қилади. Ўзбекистон Афғонистонда стратегик барқарорлик бўлишини истайди. Россиянинг биринчи манфаати бу барқарорликдан кўра геосиёсий рақиблари Афғонистон ҳудудида иккиламчи мавқейида бўлишини истайди, яъни АҚШнинг, Хитойнинг ва Россиянинг манфаатлари. Лекин Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг манфаати Афғонистонда стратегик тинчлик ва барқарорлик бўлиши.

– Толибларнинг ҳукумат тепасига келиши қисқа муддат ичида рўй берди. Бу жараённи дейлик, гегемон давлатлар томонидан олдиндан исталган ҳолат эди дея қараш мумкинми? Боз устига Ўзбекистон ҳам Толибон қочқиндалик пайтидаёқ у билан муносабатларини яхшилашни бошлаб юборган эди…

– Биласизми, одатда ҳокимиятлар, ҳукуматлар ва таҳлил марказлари бир неча йил кейинги вазиятни моделлаштиришга ҳаракат қилишади. Демак толибларни ҳокимиятга келишини ёки аниқроғи Америка томонидан ўрнатилган сиёсий тизимни йиқилишини истаган давлатлар бор, албатта. Бу биринчи ўринда Россия Федерацияси ва қисман Хитой Халқ Республикаси, дейиш мумкин. Чунки толиблар билан музокалар олиб боришга ва муносабатларни ижобийлаштиришга Покистон орқали Хитой ҳам эришган эди. Демак, Ўзбекистон тахминан 2 йилларча олдин толиблар билан музокараларни амалга ошира бошлади.

– Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилоти. Ўзбекистон учун, келинг, бугунги демайликда, келажакдаги Ўзбекистон учун қайси бир ташкилотга яқинлигимиз манфаатли?

– Менинг қарашимга кўра, Ўзбекистон имкон қадар тезроқ Жаҳон савдо ташкилотига кириши керак. Чунки бу Ўзбекистоннинг потенциалини, савдо-иқтисодий ҳамкорлигини анчагина оширади. Ўзбекистонда шаклланган ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди ва Ўзбекистон халқининг истеъмол қилиш даражасини оширади. Нима учун? Чунки Ўзбекистон жамияти ва халқи монополиялардан жудаям қийналаётган бир аҳоли деб ҳисоблайман.

– Россия, Хитой ва АҚШ ёки Европа: Ўзбекистоннинг ўрни қаерда?

– Ўзбекистоннинг ўрни ана шу тўртта векторнинг, тўртта томоннинг марказида. Яъни Ўзбекистоннинг кўп векторли сиёсати, миллий манфаатларига асосланган ҳамкорлиги. Масалан, Россия билан муносабатлар шундай бўлиши керакки, биз Россиядан геосиёсий мустақилликни сақлашимиз керак, лекин узилишимиз ҳам керак эмас. Кейинги икки асрда Ўзбекистон Россия билан жуда ҳам кучли боғланди. Мана шу узилиш, тўлақонли иқтисодий гуманитар узилиш Ўзбекистоннинг манфаатларига тўғри келмайди. Лекин айни пайтда тўлақонли ютилиш ҳам Ўзбекистон учун таҳдид ҳисобланади. Бу, демак, ҳам узилмаслик, ҳам ютилмаслик.

 

Олимжон Ҳасанов суҳбатлашди


Сиёсат


														
														Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
16:21 / 22.04.2024

														
														Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан шериклик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
19:18 / 15.04.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди.
18:57 / 15.04.2024

														
														Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурса…
13:56 / 15.04.2024

														
														Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

“АҚШ Украинага ҳаддан ташқари эътибор қаратмоқда”.
15:40 / 05.04.2024

														
														Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Россия агентликлари Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб хабар қилмоқда.
13:38 / 05.04.2024

														
														“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

Бу ҳақда бош вазир Густаво Адрианзен маълум қилди.
09:39 / 31.03.2024

														
														ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Учрашувларда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-ша…
09:31 / 13.03.2024

														
														Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири Фумио Кисида қабулида бўлди.
10:45 / 08.03.2024

														
														Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистон х…
15:05 / 23.02.2024

Бу ҳам қизиқ

Фамилиянгиз баҳоларингизга таъсир қилган

Фамилиянгиз баҳоларингизга таъсир қилган

Бундан ташқари, алифбодаги дастлабки ҳарфлар билан бошланадиган фамилияга эга бўлиш ҳам баҳога ижобий таъсир қилиши мумкин.
11:20 / 22.04.2024
23 апрель куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

23 апрель куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 23 апрель, сешанба куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
15:22 / 22.04.2024
VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

21 апрель куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқар…
14:32 / 22.04.2024
Ироқ АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига бешта ракета учирди

Ироқ АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига бешта ракета учирди

21 апрел, якшанба куни Ироқнинг Зуммар шаҳридан Суриянинг шимоли-шарқидаги АҚШ ҳарбий базасига камида бешта ракета учирилди,…
09:30 / 22.04.2024
Бишкекда Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилади

Бишкекда Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилади

Стадион бир вақтнинг ўзида 45 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
08:54 / 23.04.2024
Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
15:13 / 23.04.2024
Ғазода топилган оммавий қабрдаги жасадлар сони 283 нафарга етди

Ғазода топилган оммавий қабрдаги жасадлар сони 283 нафарга етди

Аввалроқ, Ғазо жанубида фаластинликларнинг оммавий қабри топилгани ҳақида хабар берган эдик.
10:30 / 23.04.2024
Алиев амалий ташриф билан Россияга борди

Алиев амалий ташриф билан Россияга борди

Бу ҳақда Озарбайжон раҳбари матбуот хизматига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
15:26 / 22.04.2024
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

У 25-28 апрель кунлари оралиғида бўлиши мумкин.
12:58 / 23.04.2024
Латвия мактабларида рус тилини ўқитиш тўхтатилади

Латвия мактабларида рус тилини ўқитиш тўхтатилади

Латвия мактабларининг деярли ярмида рус тили иккинчи чет тили сифатида ўқитилади.
10:27 / 22.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!